Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш" News

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин қўшниларимиз бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу икки ўйин мураббийлар шогирдларини яхши тайёрлай олганликларини кўрсатди. Кечаги баҳсдан кейин хатоларни тўғрилашга, стандарт вазиятларни ёпишга уриндик. Лекин, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бизга бугун стандартдан гол уришди. Дуранг - адолатли натижа бўлди. Йигитлардан мамнунман. Тўғри, хатоларимиз ҳали жуда кўп. Олдимизда анча вақт бор ва биз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Хатоларнинг кўплиги йигитларнинг ёшлиги билан боғлиқ деб ўйлайман. 19 ёшгача бўлган ўйинчиларга консентрацияни ушлай олиш, тажриба ва ҳотимжамлик етишмайди. Ёш бўлганликлари учун ҳам жуда кўп ҳаракат қилишади ва тез ўйнашади. Бу нарса у қадар ўхшамагани учун "брак"лар кўп бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали камчиликлар йўқолиб боради.

Олдимизда турган дастлабки вазифа оптимал таркибни топиш. Осиё чемпионатига яқин раҳбарлар билан терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, биз ўз олдимизга доимо юқори мақсадларни қўямиз. Ўйлашимча, сизнинг жамоангиз ҳам тўғри йўлдан кетмоқда. Бизни бу ерга таклиф қилганликлари учун раҳмат айтаман, бу икки ўйиндан кўп нарса олдик", - дейди Нуржан Жетибаев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика