Latest news

22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  2 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  4 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  4 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5 19:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди!   6 19:17Суперлиганинг 27-тур учрашувларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 18:59Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади  2 18:32Суарес дисквалификация қилинди  8 18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  6 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  4 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992 News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз.

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989


ЖЧ-1992

Мини футбол бўйича иккинчи Жаҳон чемпионати ФИФАнинг кичик аъзоларидан бири бўлган Гонконгда ўтказилган. Унда ҳудди биринчисида бўлгани каби 6 қитъадан 16 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борган. Бразилия терма жамоаси деярли бутун таркиб ўзгарган бўлишига қарамай, бу сафар ҳам чемпионликни тантана қилади. Улар финалда АҚШга ҳеч қандай имконият қолдиришмайди (4:1). Кўпчилик учун мусобақада кутилмаган ҳолат Эрон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллаши бўлган. Тўғри, форслар 2016 йилги мундиалда ўз натижаларини яхшилашган. Лекин, ҳозир бунга тўхталмаймиз. Эроннинг Колумбия паркетларидаги ажойиб юриши ҳақида 2016 йилги ЖЧга бағишланган мақолада ўқийсиз.

Бразилия терма жамоаси бу сафар рақибларидан анча устун эди. Агрессив ва зич ўйин, жамоавий руҳ, жуда ҳам иқтидорли бразиллар билан индивидуал кўрсаткичларда ҳам ҳеч ким беллаша олмас эди. Эстако Араухо шогирдлари биринчи босқичда Австралия, Белгия ва Коста-Рика термаларини ер тишлатишади. Шу 3 баҳсда 21та тўп киритиб, бор йўғи битта гол ўтказиб юборишади. Иккинчи босқичда эса битта дуранг ва иккита ғалаба. Ярим финалда Испания, финалда эса АҚШ бир хил 4:1 ҳисобида мағлуб этилади.

Бразилия ана шу мундиалда 8та ўйин ўтказиб, 7 ғалаба ва 1 дуранг қайд этади. Тўплар нисбати эса 44-7, супер натижа. Жоржиньо, Вандер, Рафаэль Ортис ва Мануэль Тобиаслар ўша жамоанинг асосий юлдузлари эди.

Эрон терма жамоаси иккинчи босқичда Испанияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлсада, учинчи ўрин учун учрашувда 6:9 ҳисобида испанлардан енгилади.



ЖЧ-1992, Финал
28.11.1992, "Hong Kong Coliseum" спорт саройи
Бош ҳакам: Фарина Сабино (Парагвай)
Мухлислар: 10466

Бразилия - АҚШ 4:1
Голлар:
Жоржиньо 2, 25, Вандер 26, Мануэл Тобиас 34 - Чико Боржа 22

Бразилия: Сержиньо, Сержио, Мануэл Тобиас, Эдиньо, Чикуино, Фининьо, Морилло, Рожерио Мотта, Жоржиньо, Ортиз, Вандер.

АҚШ: Виктор Ногуеира, Жорьж Фернандез, Энди Шмецер, Агоос, Майкл Виндичманн, Чико Боржа, Жим Габарра, Фернандо Клавио, Тед Эк.

Огоҳлантиришлар: М.Тобиас 3 - Ч.Боржа 6, Э.Шмецер 26



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1992
Ўтказилган жойи: Гонконг
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Хунг Хом, Цим Ша Цуй)
Ўтказилган санаси: 16 - 28 ноябрь, 1992 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 50300 (ҳар ўйинга 1258)
Урилган голлар: 307 (ҳар ўйинга 7.68та гол)
Тўпурар: Саид Ражаби Ширази (Эрон, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Жоржиньо (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ

Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - АҚШ
Учинчи ўрин - Испания
Тўртинчи ўрин - Эрон


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика