Latest news

22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

Футзал: Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръаси 23 майда ўтказилади News

Футзал: Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръаси 23 майда ўтказилади

Футзал бўйича клублар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати финал босқичи қуръаси 23 май, жума куни Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтади.
2014 йилги Осиё чемпионатида саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа мезбони ҳисобланган Хитойнинг «Шенжен Нанлинг Тиеланг» клуби автоматик равишда «А» гуруҳидан, 2013 йилги Осиё чемпионати ғолиби, Таиланднинг «Чонбури Бльювэйв» жамоаси эса «В» гуруҳидан ўрин олади.

Қуръа иккинчи саватидан Эроннинг «Дабири Табриз» ва Япониянинг «Нагоя Оушенс» жамоалари, тўртинчи саватидан эса Австралиянинг «Вик Вайперс» ва Кувайтнинг «Ал-Қодисия»клублари ўрин олган.

2014 йилги мусобақада Ўзбекистон шарафини амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа Ливаннинг «Банк оф Бейрут» жамоаси билан бирга қуръанинг учинчи саватидан жой олган.

Қуръа ташлаш маросими 23 май, жума куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 2010 йилдан бери ўтказиб келинади. 2010 йилги мусобақада Ўзбекистон номидан «Строитель-Зарафшон», 2011-2013 йилги мусобақаларда эса «Ардус» иштирок этган бўлиб, энг юқори натижа 2012 йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган. Ўшанда «Ардус» футболчилари мусобақа финалига етиб бориб, финалда Эроннинг «Гити Пасанд» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика