Latest news

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  5 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  9 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди News

Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди.

4 июнь санасидан ЎзПФЛ тасарруфидаги барча футзал жамоаларига очиқ ҳавода санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотларни бошлашга рухсат этилди.

Футзал жамоаларига ёпиқ спорт иншоотларида шуғулланишга ва мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилгунига қадар очиқ ҳаводаги футбол майдонларида вақтинча машғулот ўтказиб туришлари тавсия этилади.



Эслатиб ўтамиз, ҳозирча футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор" жамоаси 3 ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадамлик қилиб турибди.

Футзалимизни етим қилиб қўйманг!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика