Latest news

11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  0 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  14 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  24 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  34 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  53

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийларнинг фикрлари News

Футзал. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийларнинг фикрлари

Tags :  Футзал
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунига етди.

Бугунги ўйинлардан кейин жамоалар бош мураббийлари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Абдужаббор Ғаффоров (“Максам-Чирчиқ” жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечди. Ҳар иккала жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятларга юзага келди. “Насаф” таркибида техник жиҳатдан яхши савиядаги футзалчилар жам бўлган. Уларга бугун бироз омад етишмади.

Аҳаджон Юсупов (“Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин осон кечмади. Айниқса, кечаги оғир учрашувдан кейин йигитларда бироз чарчоқ бор эди. Мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Рақиб ҳам беллашув сўнггига қадар муносиб қаршилик кўрсатди. Иккинчи тўртликни ҳам шакллантириб олсак, ишимиз анча осон кечади. 3-тургача ҳали вақт бор. Келгуси баҳсларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Жамолиддин Шариповда кичик жароҳат бор. Шу боис, таваккал қилмадик, лекин ўйновчи-дарвозабонга эҳтиёж туғилса, уни майдонга туширишимиз мумкин эди.

Хуршид Тожибоев (“Навбаҳор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- “Локомотив” таркибида терма жамоанинг бир қатор етакчи футзалчилари тўп тепади. Шу боис, учрашув қийин бўлишини билар эдик. Афсуски, ўзимиз йўл қўйган хатолар боис ўйин аввалида кўплаб гол ўтказиб юбордик. Бугун айнан ўз хатоларимиз боис мағлуб бўлдик.

 Иккинчи тўртликнинг икки футзалчиси бетоблиги туфайли жамоамизга ёрдам бера олмади. Шу боис, асосан биринчи тўртликнинг хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Илҳом Юсуфжонов ўтган тур жароҳат олган эди. Жисмоний жиҳатдан ҳали тайёр эмаслиги сабабли унга дам олиш имконини беришга қарор қилдик. 3-турга қадар айнан камчиликларимиз устида ишлаб, келгуси баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бир нечта футзалчи ўйинидан кўнглим тўлмади. Улар бундан яхшироқ ўйнай олишини биламан. Учрашув осон бўлмаслиги ҳақида гапирган эдик, шунга яраша тайёргарлик ҳам кўрган эдик. “Металлург” жуда чиройли ўйин кўрсатди. 

Жамоага 2-3 кун дам бериб, кейин Олмалиқда йиғин ўтказамиз ва 3-турга тайёргарликни бошлаймиз.

Равшан Ражабов (“Металлург” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугунги ўйин жуда ҳам оғир кечди. Кўплаб вазиятларга юзага келтирдик. Сен урмасанг, сенга уришади, деганларидек, якунда 3 та тўп ўтказиб юбордик. Келгуси турга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика