Latest news

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  5 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  13 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  399 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Футзал. Янги мавсум учун трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати маълум қилинди News

Футзал. Янги мавсум учун трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати маълум қилинди

Tags :  Футзал
Мамлакатимизда футзал бўйича трансфер ойнасининг очилиш ва ёпилиш муддати эълон қилинди.

Футзалнинг 2022/23 йилги мавсуми учун спортчиларни рўйхатдан ўтказиш 1 июлдан бошланади ҳамда 31 августга қадар давом этади. Қишки давр эса 26 декабрь ҳамда 7 январь оралиғини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футзал бўйича мамлакат чемпионати, кубоги, биринчилиги ҳамда U-18 чемпионати мусобақаларини расман якунлади. 

Режага кўра, янги мавсум шу йилнинг сентябр ойидан эътиборан старт олади ва у 2023 йилнинг июнь ойига қадар давом этади. Чемпионлик учун Олий лигада 12 та жамоа кураш олиб боради. Сентябрга қадар Биринчи лига иштирокчилари рўйхати тўлиқ шакллантирилади ва бу борада алоҳида хабар берилади. 

Бир неча кун муқаддам ЎзПФЛ миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан учрашув ўтказди ҳамда унинг режалари билан қизиқди. Хабарингиз бор, сентябрь-октябрь ойларида бош жамоа Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этади. Мана шу мусобақага қадар футзал чемпионатининг 1 та тур учрашувларини ўтказиб олиш режага киритилган. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ 2022/23-йилги мавсум учун футзалчиларни 1 июль санасидан бошлаб рўйхатдан ўтказади. Рўйхатга олиш даври 31 август куни якунига етади. Қишки ойна эса 26 декабрь куни очилади ва у 2023 йилнинг 7 январида ёпилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика