Latest news

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  12 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  11

Футзал бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги қайси жамоага насиб этди? News

Футзал бўйича Тошкент вилояти ҳокими кубоги қайси жамоага насиб этди?

Tags :  Футзал
Тошкент вилояти ташкилот-корхоналар ва муассасалар ўртасида футзал бўйича вилоят ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Февраль ойи давомида бўлиб ўтган қизиқарли ва кескин баҳсларга бой бўлган мусобақада жами 26 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Дастлаб, турнирнинг ҳудудий босқичлари вилоятнинг Олмалиқ, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ташкил этилди.

Уларда муваффақиятли қатнашган Паркент ТТБ, “Металлург” (Олмалиқ), “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ) ҳамда “Янгийўл” жамоалари ярим финал йўлланмаларини қўлга киритишди.

Ярим финалда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашишди:

Паркент ТТБ — “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ) – 9:4

“Металлург” (Олмалиқ) – “Янгийўл” – 5:2

Финал учрашувлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт манежида бўлиб ўтди.

Дастлаб, учинчи ўрин учун кечган беллашувда “Янгийўл” жамоаси “Аммофос-MAXAM” (Олмалиқ)ни 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи ўйинда эса, Паркент ТТБ футзалчилари “Металлург” (Олмалиқ) жамоаси устидан 10:3 ҳисобида яққол устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди ва Тошкент вилояти ҳокими Кубогини қўлга киритишди.

“Тошкент вилояти ҳокими Кубоги-2020” мусобақасининг номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб, деб топилди:

“Энг яхши дарвозабон” – Лазиз Хўжааҳматов (Паркент ТТБ);
“Энг яхши ҳимоячи” – Эркин Худоёров (“Металлург”);
“Энг яхши ҳужумчи” – Бекзод Тожибоев (“Аммофос-MAXAM”);
“Энг яхши ўйинчи” – Андрей Снетков (Янгийўл).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика