Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Футзал бўйича ЖЧ. 5 карра жаҳон чемпиони Украинани қийинчилик билан ютиб, финалга чиқди News

Футзал бўйича ЖЧ. 5 карра жаҳон чемпиони Украинани қийинчилик билан ютиб, финалга чиқди

Мундиаль ярим финалидан ўрин олган Украина – Бразилия учрашуви якунланди.

Жаҳон чемпионати

1/2 финал

Украина – Бразилия  2:3 

Голлар: Ихор Черниавски 18', Диего 21, 22', Ихор Корсун 29', Диего 36'

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Украина (дастлабки бешлик): 2.Олександр Сухов, 4.Андрей Мелник, 7.Ростислав Семенченко, 9.Даниил Абакшин, 13.Ихор Корсун.

Захира: 1.Кирило Цупин, 12.Юри Савенко, 5.Евгений Жук, 6.Микола Микитук, 8.Ихор Черниавски, 10.Михайло Зварич, 11.Артём Фаренюк, 14.Петро Шотурма.

Бразилия (дастлабки бешлик): 3.Виллиан, 4.Марлон, 6.Марсел, 7.Диего, 14.Фелипе Валерио.

Захира: 1.Гуитта, 2.Диего Ронкальо, 5.Негуиньо, 8.Марсеньо, 9.Леандро Лино, 10.Пито, 11.Феррао, 12.Артур, 13.Рафаэл.


Матнли трансляция


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

36. ГОЛЛЛЛЛЛ!!! Бразилия терма жамоаси "дабл пенальти" тепиш имкониятига эга бўлди. Диего эса пеналтидан адашмади. Ҳисоб 2:3.

36. Бразилия терма жамоасининг иккинчи дарвозабони Гуитта сейв қайд этди ва жамоасини қутқарди.

33. Украина терма жамоаси кетма-кет хавфли вазиятларга эга бўлди, аммо жамоа вазиятлардан унумли фойдалана олмади.

29. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ихор Корсун қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирмоқда 2:2.

27. Марселнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

23. Ростислав Семенченко жарима зарбасидан дарвоза тўсини пойлади.

22. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Диего тўпни дарвозабон устидан тўпни ташлаб қўйди ва Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

21. ГОЛЛЛЛЛ!!!!! Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Бразилия ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Диего.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Украина 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

20. ТАЙМ-АУТ!!! Украина терма жамоаси биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганида танаффус олишга қарор қилди.

18. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ихор Черниавски дарвоза бургачини нишонга олди ва ҳисобни очди.

16. Украина терма жамоаси сардори Петро Шотурма жароҳат олди ва уни замбилда олиб чиқиб кетишди.

15. Марсел яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

15. ТАЙМ-АУТ! Бразилия терма жамоаси танаффус олиш имкониятдан фойдаланди.

12. Ихор Черниавски рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо зарба ўта ноаниқ бўлди.

10. Леандро Лино Украина дарвозабо хатосидан унумли фойдаланди ва гол урди. Бош ҳакам VARга мурожаат қилди ва якунда голни бекор қилди.

9. Микола Микитук бурчак зарбасидан сўнг зарба берди, аммо зарба ноаниқ

8. Ростислав Семенченкодан ўта ноаниқ зарба.

7. ЗАРБААААА!!! Микола Микитук бразилиялик футзалчини алдаб ўтиб дарвоза устунини пойлади.

6. Артур дарвозасини тўсинини мўлжаллади, қайтган тўпга эса украиналик футзалчилар эга чиқди.

5. Украина терма жамоасидан хавфли зарба, аммо бразилиялик дарвозабон тўпни қайтарди.

4. Феррао бугунги учрашувдаги биринчи аниқ зарбани амалга оширди. Сухов ўз ўрнида.

1. Учрашув бошланди!!!



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика