Latest news

13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  0 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  5 13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  2 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади. Финални ҳамюртимиз бошқаради  3 12:25Тен Хаг МЮдаги иши ҳақида: "Икки мавсумда учта финал - жуда яхши натижа"  4 11:49Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди  0 11:20Ўзбекистон Суперкубоги - 2024. Сейткамолов, Кошелев, Пишур, Машарипов. Олдинги 8 та ўйинда кимлар майдонга тушган?  5 10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   2 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  1 09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  5 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  8 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  9 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  11

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади News

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

+1   
04 apr 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 apr 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 apr 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 apr 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика