Latest news

15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  0 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  6 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  1 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  1 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   10 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  2

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди News

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди

Юртимиз сўнгги йилларда халқаро миқёсидаги нуфузли футбол ва футзал бўйича мусобақаларни қабул қилиш юзасидан катта қадамларни ташламоқда.

Айниқса, ФИФАнинг 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши бу борада олиб борилган кенг кўламли ишларнинг маҳсули бўлди. 

Футзал бўйича дунё мундиалининг ҳал қилувчи учрашувлари мезбони сифатида учта бетакрор шаҳарлар – пойтахт Тошкент, қадимий Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоро ва водий дурдонаси саналадиган Андижон танлаб олинди. 

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақада амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франция ва Янги Зеландия каби дебютантлар жорий йилнинг 14-сентябрь ва 6-октябрь кунлари юртимизда жам бўлишади. Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қиладиган мундиалнинг қуръа ташлаш маросими келаси ой юртимизда ташкил этилади. 

"Биз Ўзбекистоннинг бой ва ранг баранг маданиятини акс эттирувчи учта шаҳри мезбон сифатида танлаб олинганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ишончим комил – 24 та иштирокчи терма жамоа буерда ўзини худди уйдагидек ҳис этади ва энг яхши шароитларда машғулот ва ўйинларини ўтказиш имконига эга бўлишади. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда ўтказиладиган дастлабки ФИФА турнири саналади ва бу жиҳат мусобақанинг қиймати ва аҳамиятини янада оширади. Бу ташкилотимизнинг янада глобал миқёс касб этиш бўйича мақсадларига тўла муштарак келади", – деди ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ҳаиме Ярза. 

Бу хусусда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов шундай деди: 

"Бу ажойиб тадбирга мезбонлик қилиш биз учун катта шараф. Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланаётган ажойиб мамлакат ва биз энди дунёнинг энг яхши футзалчилари ва мураббийларини қабул қилиш ва уларни ушбу мафтункор маскан билан янада яхшироқ таништиришга ҳозирлик кўришимиз мумкин. Футзалнинг бутун дунёга машҳурлигини инобатга олган ҳолда, бутун жаҳондан минглаб мухлислар трибуналарни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши, барчанинг ушбу тадбирдан баҳраманд бўлиши ва ажойиб муҳит яратишларини кутяпмиз".

Қайд этиш жоиз, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 расмий қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26-май санасида ташкил этилади.

Rating: +15   

Comments

+3   
19 apr 15:02:33
football4fans
Reply to comment by Д И Н А М О жон
Тошкент Самарканд Бухоро ва Хоразмда буганда яхши буларди
Siz tarixiy shaharlar sifatida aytgan boʻlishingiz mumkin, lekin bularnki futbol muhiti boʻyicha toʻgʻri tanlov boʻlibdi
+3   
19 apr 14:54:03
Forever
Reply to comment by Д И Н А М О жон
Тошкент Самарканд Бухоро ва Хоразмда буганда яхши буларди
Nimaga Andijonga nima qigan
+2   
19 apr 18:23:02
Asqarov Tursunboy
Andijonda barpo etilgan arena juda gôzal zamonaviy barpo etilgan kôrsangiz kôzingiz quvnaydi
+2   
19 apr 14:39:40
vueLtax7
Yuzimiz yorug' bo'lsin bunday Jahon Miqyosidagi Turnirlar kop bo'lsin
+1   
19 apr 15:00:27
Abdulboyis Karimov
Reply to comment by Forever
Nimaga Andijonga nima qigan
Анжан мухлислик буйича НОМЕР 1 футбол ва футзал мухлислар учун
   
20 apr 12:02:04
Davronbek Abduvaliev
Reply to comment by Пахтакорим
Бухорода қурилиш авжида! Самарқанд танланса бўлармиди дейман, тағин билмадим
Ха, Самарқандда хам ўтказилса яхши бўларди.
   
20 apr 12:01:52
Davronbek Abduvaliev
Reply to comment by Пахтакорим
Бухорода қурилиш авжида! Самарқанд танланса бўлармиди дейман, тағин билмадим
Ха, Самарқандда хам ўтказилса яхши бўларди.
   
19 apr 20:01:44
Д И Н А М О жон
Э койил минус босган кулларинг дард курмасин
   
19 apr 17:04:40
Uzb_futbol8
Reply to comment by Mirabbos1990
Андижонда янги арена курилди жахон стандартига жавоб берадиган усти ёпик ута чиройли тушди президент келиб очиб берган у ерни
Qancha sig‘imli
   
19 apr 17:02:06
Real__Buxoro
Reply to comment by Пахтакорим
Бухорода қурилиш авжида! Самарқанд танланса бўлармиди дейман, тағин билмадим
Buxoroda juda zo‘r arena qurilgan do'stim hali foto yoki videosi chiqsa ko‘rarsiz
   
19 apr 17:00:13
Abror_Tursunov
Eng asosiysi Buxoro va Andijonda kamida 4 yulduzli mehmonxonalar yetarlimikan? Xar bir terma kamanda , taahkilotchilar va ancha muhlislar sig'armikan ?
   
19 apr 15:58:57
Озод Ачилов
Самарқандни ҳам танлаш керак эди,
   
19 apr 15:24:09
Mirabbos1990
Reply to comment by Forever
Nimaga Andijonga nima qigan
Андижонда янги арена курилди жахон стандартига жавоб берадиган усти ёпик ута чиройли тушди президент келиб очиб берган у ерни
   
19 apr 15:04:00
Abdulboyis Karimov
Бошка вилоятлардаям жахон микесидаги турнир булишига тилакдошмиз
-1   
19 apr 15:59:39
Озод Ачилов
Самарқандни ҳам танлаш керак эди, Манимча тўртта шаҳар бўлса ҳам ҳес ким эътироз билдирмасди!!!(Шахсий фикр)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика