Latest news

15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  11 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0

Футзал, аёллар ва U18 жамоаларига беэътибор Суперлига клублари жазоланади News

Футзал, аёллар ва U18 жамоаларига беэътибор Суперлига клублари жазоланади

Суперлигаси клубларига қўйилган талаблар юқори. 12 та клубнинг ҳар бирида алоҳида аёллар жамоаси, футзал жамоаси, ёшлар жамоаси ва U18 жамоаси бўлиши шарт.

Бу талабларни бажариш, албатта, осон эмас. Аммо Pepsi Суперлига клублари мавсум аввалидаёқ буни билган ва шу ишларни бажариш кафолатини берган. Шунга қарамай, айрим жамоалар футзалчиларга ёки энг кичик ёш жамоаларга эътиборни сусайтириб юборган. Бу борада ПФЛ шикоятлар қабул қилиб турибди.

Шундан келиб чиқиб, Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларини расман огоҳлантиради. Шакли жиҳатидан бошқа-бошқа бўлишига қарамай, аёллар футболи ва футзал жамоалари ҳам клубнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Шу қоида кимнингдир ёдидан кўтарилган бўлса, ўша жамоа жазога тортилади.

Айни вақтда бир қатор клубларда молиявий муаммолар борлигидан ПФЛ хабардор. Молиявий масалалар гирдобида қолган жамоалар муаммосига ечим топиш учун ЎФА раҳбарияти ҳам жиддий ҳаракат қилмоқда. Футбол клубларининг ривожланиши ва шу йўл орқали мамлакат футболида ўсиш бўлишидан барчамиз манфаатдормиз.

Ўз навбатида клублар раҳбарияти ҳам қўл қовуштириб ўтириши керак эмас. Футболдаги ислоҳотлар даврида ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Шундай экан, жангсиз таслим бўлиш ярашмайди. Клублар ўзида бор муаммолар, ечим топмаётган масалалар юзасидан жиддий иш олиб борсин, ОАВ билан ишласин ва ҳоказо. Бизнинг муаммоларимизни ташқаридан кимдир келиб ҳал қилиб бермайди.

ПФЛ талаби эса ўзгармайди. Pepsi Суперлигаси клублари асосий таркиб футболчиларига қандай эътибор қаратса, қолганлар ҳам шундай эътиборда бўлиши лозим. Ўз навбатида Про-Лига клублари ҳам ҳозирданоқ бу каби талаблар ҳақида бош қотириши шарт. Зеро бу талабларга жавоб бера олмайдиган клублар барибир Суперлигага қўйилмайди.

P.S. Хабар матни клубларга алоҳида-алоҳида жўнатилди. Бундан буён клубдаги қолган жамоалар ҳам назорат қилинади. Улардаги муаммолар учун клуб раҳбарияти жавоб беради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика