Latest news

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  124

Футзал. Апрелда Тошкентга Эрон терма жамоаси ташриф буюради News

Футзал. Апрелда Тошкентга Эрон терма жамоаси ташриф буюради

Футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионатининг финал қисмига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 ва 19 апрель кунлари Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Осиёнинг гранд жамоаси ҳисобланган Эрон терма жамоаси аъзолари Тошкентга 17 апрель куни ташриф буюришади. Ўзбекистон пойтахтида меҳмонлар 4 кун давомида истиқомат қилишади.

Вьетнамга йўл олишдан олдин, Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўқув-йиғин машғулотида қатнашиши ҳам режалаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамда бўлиб ўтадиган ушбу йилги Осиё чемпионатининг финал босқичи 30 апрельдан 10 майга қадар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизстон вакиллари билан куч синашади. 3 май куни Ўзбекистоннинг рақиби Япония бўлади. Орадан 2 кун ўтгач, футзалчиларимиз Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар тақвими кўрсатилган:
1-тур
1 май,  пайшанба

16:30. Қирғизстон – Ўзбекистон

2-тур
3 май, шанба

16:30. Ўзбекистон – Япония

3-тур
5 май, душанба

16:30. Ўзбекистон – Жанубий Корея.

* Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Қуръага қўра, 16та жамоа қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
А гуруҳи:
Вьетнам, Қувайт, Тожикистон, Ироқ
В гуруҳи: Эрон, Австралия, Хитой, Индонезия
С гуруҳи: Таиланд, Ливан, Хитой Тайпейи, Малайзия
D гуруҳи: Япония, Қирғистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика