Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Футзал. 6-турдан сўнг мураббийларнинг фикрлари News

Футзал. 6-турдан сўнг мураббийларнинг фикрлари

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигасидан ўрин олган 6-тур баҳслари бўлиб ўтди.

“Ҳуахин-Жиззах” – “Металлург” 6:1

Баҳодир Аҳмедов ("Ҳуахин-Жиззах" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Йигитлар бугун ҳам ёмон ўйнашмади. Яхши ўйин кўрсатдик. Ўзимизда юзага келган баъзи вазиятлардан фойдалана олмадик. Учрашув аввалида қўпол хато туфайли гол ўтказиб юбордик, лекин футзалчилар тушкунликка тушиб қолишмади. Чиройли ўйин билан чиройли ғалаба қозондик. Ажойиб учрашув учун "Металлург" жамоасига миннатдорчилик билдираман.

Равшан Ражабов ("Металлург" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Учрашув яхши кечди. "Ҳуахин-Жиззах" жамоасига қарши ўйнаш осон эмас.

Футзалчиларим жисмонан толиққанлиги сезилиб қолди. Икки ўйинчимиз жароҳатланган, бири бетоб.

Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Жиззахликларни ғалаба билан табриклайман.

“Максам-Ч” – “Нефтчи” 4:5

Абдужаббор Ғаффоров ("Максам-Чирчиқ" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ўйин тенгкурашлар остида кечди. Учрашув давомида ҳисобда олдинда бордик, лекин охирида натижани сақлаб қола олмадик. Иккита тўп ўтказиб юбордик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ачинарли. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибимизга омад кўпроқ кулиб боқди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Рашид Жабборов ("Нефтчи" футзал жамоаси сардори):

- Учрашув шиддатли руҳда кечди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги ўйинлар одатда шундай бўлади. Биринчи бўлимда 2 марта ҳисобда ортда қола туриб, вазиятни ўзгартитишга ҳаракат қилдик. Шу туфайли танаффусдан кейин 5 киши олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Бу фойда берди. Шукр, муҳим ғалабани қўлга киритдик.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” 4:3

Хуршид Тожибоев ("Навбаҳор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Қизиқ бўлди. "Бунёдкор" жамоаси билан олдин ҳам ўйнаб, ютқазгандик. Ўтган турда қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юборгандик. Бугун ҳам шу ҳол такрорланди. Шунга қарамай, йигитлар руҳан яхши курашишди. Ҳаракат қилдик, ўз имкониятларимиздан фойдаландик ва шунинг ҳисобига 3 очко олдик.

Ҳозир таркибимизга янги футзалчилар қўшилишган, асосан уларга имконият беряпмиз.

Абдулла Бўриев ("Бунёдкор" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Бугун ўйин шиддати жуда юқори бўлди. "Навбаҳор" жамоаси бизга қарши жуда яхши тайёрланган экан. Барчаси яхши бошланганди, ҳисобда доим олдинда юрдик. Лекин болаларнинг тажрибасизлиги охирида панд бериб қўйди. Ҳисобни ушлаб қола олмадик, 3,5 дақиқа биз учун кўплик қилди...

“Насаф” – “Строитель-З” 3:1

Алишер Юсупов (“Насаф” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет 3 кун давомида захира ўриндиғисиз ўйинлар ўтказдик. Трансфер ойнаси вақтида янги футзалчиларни таркибга жалб қилган ҳолда келгуси турга тайёргарлик кўрамиз.

Искандар Маҳмудов (“Строител-Зарафшон” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Кеча "Локомотив"га қарши оғир ўйин ўтказдик ва йигитлар кўп куч сарфлашди. Шу сабаб бугунги баҳсга қадар тиклана олмадик ва якунда бу нарса мағлубиятга олиб келди. Жисмоний тайёргарлигимиз учрашувнинг илк сонияларидан прессинг қилиб, ҳужумкор ўйнашга имкон бермайди. Шу боис асосан қарши ҳужумларга таянамиз.

АГМК – “Динамо” 5:1

Александр Петров (АГМК футзал жамоаси бош мураббийи):

- Ғалаба қозониш доим ёқимли. Кечаги учрашувга кўп куч сарфлаганимиз, етакчи ўйинчиларимиз йўқлиги билинди. Бугун ҳимояда тартибли ўйин кўрсатдик.

"Динамо"да ёш ва иқтидорли футзалчилар бор. Келажакда ушбу жамоадан 2-3 ўйинчи Ўзбекистон футзал терма жамоасида ўйнаб кета олишига ишонаман.

Дилшод Ҳайдарқулов (“Динамо” футзал жамоаси бош мураббийи):

- АГМК кўп марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Жамоа таркибида терма жамоа аъзолари тўп тепади. Бизнинг ёш жамоамиз учун ушбу баҳс ўзига хос тажриба бўлди. Йигитларнинг ўйинларидан 100 фоиз қониқдим. Кучли жамоа ғалаба қозонди.

Бу тур 4 очкони қўлга киритдик. Ёш жамоамиз учун буни яхши натижа дея оламан.

“Локомотив” – “Пахтакор” 2:2

Аҳаджон Юсупов ("Локомотив" футзал жамоаси бош мураббийи):

- Томошабоп ўйин гувоҳи бўлдик. Бунинг учун "Пахтакор" жамоасига раҳмат айтаман. Рақибнинг омади келди, дейиш мумкин. Омад ўйин тугашига 3 сония қолганида юз ўгирди.

Футзал шундай ўйинки, ҳакамнинг финал хуштаги янграгунига қадар ўйнаш керак. 1 сонияга ҳам концентратсияни йўқотиш керак эмас. "Пахтакор"ни табриклайман, шогирдларимга эътирозим йўқ. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.

Шуҳрат Ташмедов (“Пахтакор” футзал жамоаси бош мураббийи):

- Яхши ўйин гувоҳи бўлдик. “Локомотив” — кучли рақиб. Иккала жамоа ҳам кўп вазиятлар яратди. Ўйин тенгкурашлар остида ўтди. Бизга омад етишмади. Барибир футзалчиларимдан миннатдорман.

Биз чемпионлик учун курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика