Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  8 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида Баҳодир Аҳмедов ҳам бор News

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида Баҳодир Аҳмедов ҳам бор

Футзал оламида нуфузли ҳисобланган Futsalplanet.com халқаро портали анъанавий тарзда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келади.

"Futsal Awards-2021". Йилнинг энг яхши терма жамоаси бўлиш учун номзодлар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Шу жумладан, 2021 йил лауреатларини аниқлаш учун номзодлар ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи номинациясида номзодлар 10лигига киритилди. Футзалимиз тарихида фақатгина 2012 йилда афсонавий дарвозабонимиз Рустам Умаров йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун якуний номзодлар 10лигидан жой олган эди. Ўзбекистонлик мураббий тарихда илк бор энг яхшилар ўнлигидан жой олди.

Ушбу рўйхатдан энг яхшиларни махсус халқаро экспертлар аниқлашади.

"Futsalplanet Awards-2021"

Йилнинг энг яхши терма жамоалар мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Мариан Берки (Словакия), Словакия терма жамоаси

Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон), Ўзбекистон терма жамоаси

Бруно Гарсия (Испания), Япония терма жамоаси

Ҳишам Дгуиг (Марокаш), Марокаш терма жамоаси

Фредди Гонсалез Баррера (Венесуэла), Венесуэла терма жамоаси

Хорхе Гомес Браз (Португалия), Португалия терма жамоаси

Пауло Рикардо Кака (Бразилия), Қозоғистон терма жамоаси

Иво Крезо (Босния ва Герцеговина), Босния ва Герцеговина терма жамоаси

Матиас Раул Лукуикс (Аргентина), Аргентина терма жамоаси

Муҳаммад Наземашариеҳ (Эрон), Эрон терма жамоаси


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов бошчилигида 2021 йил Литвада бўлиб ўтган мундиалнинг "A" гуруҳида Россиядан сўнг иккинчи ўринни банд этиб плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда эса Эронга 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика