Latest news

01:01ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  54 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖ меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  53 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  9 00:21"Арсенал" – "Динамо Загреб", "Милан" – "Жирона" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари аниқ  0 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  0 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  21 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  14 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  15 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  258 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Футболчи миллий жамоадан чақирув олиши учун 15 минг доллар тўлаши керак бўлган... News

Футболчи миллий жамоадан чақирув олиши учун 15 минг доллар тўлаши керак бўлган...

Баъзида бу мамлакат футболини тозалагандан кўра, таъқиқлаб қўйиш осонроқ туйилади.

Хитойнинг коммунистик партияси раиси мамлакат футболини ботқоқдан олиб чиқиши ҳақида...


Баъзида Хитой футболини тозалашдан кўра, таъқиқлаб қўйиш осонроқ туйилади. Келишилган ўйинларни аниқлаш учун тўрт йил жиддий текширувлар ўтказилди (2009-2013) ва натижада "Шанхай Шенхуа"нинг чемпионлик соврини бекор қилинди, 50 дан ортиқ ҳибслар амалга оширилди, 33 нафар футболчи, ҳакам, ва топ-менежерлар бутун умрга футболдан четлатилди. Жиноий иш далиллари ҳаммани ҳайратга солар эди - масалан, 2009 йилда миллий чемпионатининг 30% ўйинлари келишилган экан, чунки футболчиларга пул етишмаган. Бир футболчи ойига ўртача 200 фунт ишларди, бир келишилган ўйин учун эса ўйинчи 5 минг ишлаб олишиш мумкин бўлган.

Поралар олдида ҳеч ким ўзини тутиб тура олмас эди. Хитой футбол федерациясининг икки собиқ президенти ва терма жамоа собиқ сардори 10,5 йилга қаммоқ жазосига ҳукм қилинди. Терма жамоанинг яна тўрт нафар футболчиси 6 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва жарималар билан жазоланди. ЖЧ2002да ишлаган ва икки маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлган Лю Юнга хатто ўлим жазоси хавф солган. У чемпионатнинг етти учрашувида пора олгани учун энг жиддий жазога лойиқ топилиши мумкин эди, аммо суд уни 5,5 йиллик қамоқ жазоси ва 128 минг доллар жарима билан "сийлади".

Хитой терма жамоасида тартибсизликлар авж олган эди. Футболчи миллий жамоадан чақирув олиши учун 15 минг доллар тўлаши керак бўлган, захирада ўйинга қўшилиши учун эса 18 минг. Кўпчилик футболчиларда бундай пул йўқ эди, аммо имконияти борлар ва нархлардан хабардорлдар бундан баъзида фойдаланарди.

Бундай бетартиб тизим билан терма жамоадан ижобий натижа кутиб бўлмас эди. Хитой ботқоққа ботди ва ўзидан жуда кучсиз саналган Таиландга йирик ҳисобда (1:5) мағлуб бўлди. Ўзини хўрлангандек ҳис қилиб турган мухлислар учун бу сўнгги томчи эди: Улар стадион ҳудудини тарк этмай, автобус йўлини тўсиб олишди ва терма жамоани "ширин сўзлар" билан ҳақорат қилишди. Автобус бир амаллаб йўлга чиқиб олганида тартибсизликлар бошланди. Ишқибозлар машиналарга зарар етказишар, тош ва шиша идишлар отишар эди. Натижада 100 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.


Кейинроқ хитойлик футболчилар ёзма равишда узр сўрашди, аммо кеч эди. Таиланддан учралган мағлубият ва тартибсизликлар коммунистик партия бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга 60 ёш тўлган кунда содир бўлди. Байрам азага айланди ва мамлакат раҳбари футболда ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганини тушунди.


Си Цзиньпин раҳбар бўлишидан олдин ўз олдига уч спорт мақсадиги қўйди: Хитойнинг жаҳон чемпионатига чиқиши, мамлкат ЖЧ мезбонига айланиши ва жаҳон кубогини қўлга киритиш. Кейинроқ фантастик молиявий вазифа қўшилди - давлат маблағлари ёрдамида ички спорт бозорини ривожлантириш ва 12 йилдан сўнг унинг йиллик ҳажмини 800 млрд. долларга олиб чиқиш. Бу шунчаки кўп эмас, дахшатли даражада кўп. Ҳозирги кунда жаҳон спорт саноати 145 млрд.га баҳоланади ва бу 2025 йил Хитой бўлиши кутилаётгандан 5,5 баравар кам.

Си Цзиньпинга бу нарсалар нега керак? Буни амалга ошириш жуда қимматга тушади, иккинчидан ислоҳотлар 10-12 йил деганда мева беради, ХХР раиси эса бу мансабга кўпида 5 йилдан 2 маротаба сайланиши мумкин. Бунинг ҳаммасига оддий бир жавоб бор: Си Цзиньпин шунчаки футболни ва бу спорт тури ишлари билан машғул бўлишни жуда яхши кўради.


Ўз вақтида Си Цзиньпин мактаб жамоасида ўйнаган, ҳозир эса телевизор орқали чет эл чемпионатларини томоша қилади, унга АПЛ кўпроқ ёқади. Сўнгги йилларда Хитой бош сиёсатчисининг машҳур футболчилар футболкаларини йиғиш одати пайдо бўлди. Раҳбар уларни алоҳида шкафчада асрайди ва футболкаларни яшириб бўлмас фахр билан кўрсатади: Бу Бекхэм ("Лос-Анжелес Гэлакси", Дэвиднинг ўзи имзо чекиб, совға қилган), мана буниси Англия терма жамоаси (барча футболчиларнинг имзоси бор, Буюк Британия вазири Дэвид Кэмерон томонидан берилган), бу Аргентина (10 рақам, Месси ўрнига Цзиньпин номи ёзилган). Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо коллакцияда "Байер" футболкаси ҳам бор, 2009 йилда Германияга ташрифи мобайнида совға қилинган.


Си Цзиньпин ҳар бир иш сафари пайтида футболга вақт ажратишга ҳаракат қилади. Голландияда у Эдвин ван дер Сар билан учрашди, Англияда Серхио Агуэро билан "Манчестер Сити" стадионини томоша қилди, Ирландияда - тўп ўйнади. Ирландия стадиони сурати - унинг энг севимлиларидан бир, расм сиёсатчининг иш столида рамкада туради.


Хитой нега футболни қўлга олмоқчилигига энди тушунгандирсиз.

                                                                                                         Давоми бор......

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика