Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  98 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросими бўлиб ўтди News

Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази очилиш маросими бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда юртимизда миллионлар ўйини бўлган футбол спорт турини оммавийлигини ошириш, мамлакат футболини соҳада ривожланган давлатлар билан рақобатлаша оладиган даражага олиб чиқиш бўйича қатор амалий ишлар тизимли равишда йўлга қўйилиб, бажарилиб келинмоқда.

2019 йил 4 декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Ушбу фармон ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратиб, кутилаётган якуний натижалар муваффақиятли амалга оширилиши мақсад қилинди.

Футболни атрофлича таҳлил қилиш натижасида маҳоратли мутахассислар етишмаслиги, замонавий футболга зарур бўлган яна бир қатор йўналишлар бўйича мутахассислар камлиги аниқланди.

Шубҳасиз, футболнинг бугунги ривожланиш тенденцияси мамлакатимизда яратилган футбол инфратузилмасини малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимига мослаштиришни даврнинг ўзи ҳам талаб этмоқда.

Шу боис, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ўз ишини бошлади. Бугун “Бунёдкор” стадионида ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, футбол фахрийлари, терма жамоа мураббийлари, таниқли футболчилар, марказ тингловчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курслар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, марказ мутахассислари ФИФА, УЕФА ва ОФКнинг тренерлар тайёрлаш бўйича етакчи хорижий марказларида мунтазам стажировка ўтаб бориши таъминланади.





Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика