Latest news

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди News

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида собиқ ҳакам, назоратчи ва мураббий Сайфиддин Ирматовнинг таваллуд айёми билан табриклаш учун бир қатор футбол мутахассислари жамланишди.

Тадбир давомида Сайфиддин Ирматовнинг фаолияти давомида эсда қолган ҳолатлар йиғилганлар томонидан эсланди. Юз берган қизиқ воқеалар ва ёқимли лаҳзалар тадбирга келганларга айтиб берилди.

Маълумот ўрнида, Сайфиддин Ирматов бутун фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоэв, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби футболчилар бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, тажрибали мутахассис кўп йиллар давомида футбол ҳаками ва инспектор сифатида ҳам самарали ишлаган. У ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёш ҳакамларни тарбиялашга ўзининг узвий ҳиссасини қўшди. Унинг шогирдлари орасида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси бош ҳакам Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ўз соҳасининг таниқли мутахассисларини учратиш мумкин.

Тадбир якунида Сайфиддин Ирматов кўрсатилаётган эътибор учун чуқур миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз футболи ривожига кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика