Франция терма жамоаси ўйинчиси "Милан"га ўтиши мумкин
28 aug 2019 15:56
News
Франция терма жамоаси ўйинчиси "Милан"га ўтиши мумкин
"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко "Милан"га қайтмоқчи.
"Россонерилар" раҳбарияти ҳам 25 ёшли франциялик ўйинчини ортга қайтаришга қарши эмас.
Чунки, миланликлар ўйинчиси Франк Кессиэ ҳам "Монако"га ўтишга яқин турибди. "Милан" бу футболчини ўрнида айнан Бакайокони кўрмоқда.
Трансферга ҳалақит берадиган ягона нарса бу "Милан" устози Марко Жампаоло техникаси юқори бўлган ярим ҳимоячиларга кўпроқ ишонч билдиришидир.
25 ёшли Бакайоко ўтган мавсум айнан "Милан"да ижара асосида ҳаракат қилган ва А Серияда 31та ўйин ўтказган.

Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments