Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришади
		
		13 feb 2018 19:54
        News	
	 
				 
				Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришади
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари билан учрашиб,юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди.
Жумладан, Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш масалалари муҳокама қилинганди.
Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси вакиллари юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилгани маълум қилинганди.
Ана ўша келишувга кўра, шу йилнинг 14 март куни Франция футбол федерацияси вакиллари Жаноб Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришади. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади. Шунингдек, болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар иши билан яқиндан танишиб, уларга амалий маслаҳатлар бериши кўзда тутилган.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments