Latest news

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  37 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  35 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

Фозил Мусаев: "Сўғдиёна" билан ўйиндаги ғалаба сенсация эмас" News

Фозил Мусаев: "Сўғдиёна" билан ўйиндаги ғалаба сенсация эмас"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Суперлиганинг 15-турида ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди.

Гарчи ўйин мухлислар кутганидек шиддатли ва чиройли ўтмаган бўлса-да, мезбонлар ўзлари учун муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди. Мазкур баҳсда ғалаба келтирган ягона голга Фозил Мусаев муаллифлик қилди. Тур якунларига кўра, тажрибали ярим ҳимоячи сайтимиз томонидан 15-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Биз бу борада футболчининг фикрларини тингладик.

"Сўғдиёна" билан ўйинда натижа учун ўйнадик. Ҳозирда "Турон" учун ҳар бир қўлга киритилган очко муҳим ҳисобланади. Турнир жадвалида ўрнимизни яхшилаб олишимиз керак. 

Тўғри, "Сўғдиёна" турнир жадвалида юқори ўринларда кетмоқда. Лекин уларни мағлуб этганимизни сенсация демаган бўлардим. Биз ортда қолган учрашувларда ҳам муносиб ҳаракат қилгандик. Фақат омад ёки нимадир етишмаётганди. Агар кимдир буни сенсацияга қиёсласа, майли, ҳар кимнинг ўз фикри бор. 

Игорь Шквирин футболчиларга ишонч беряпти. Ўзи нима истаётганлигини, биздан нимани кутаётганини яхши тушунтира оляпти", — дейди Фозил Мусаев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика