Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Фотомақола: "Манчестер Сити" эгаси Тошкентдан уч очко олди News

Фотомақола: "Манчестер Сити" эгаси Тошкентдан уч очко олди

Афсуски, ҳисобдаги учични ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик. Афсуски, иккинчи мағлубияли фотомақолани эълон қиламиз.



Жамоа бош мураббийи, клубда ички муаммолар бор эканлигини айтиб ўтди. Афтидан 3 йил ичида иккита чемпионликни қўлга киритган бу "ёш"ларга энди Ўзбекистонда ўйнашни қизиғи қолмаган. Марра забт этилган кўринади, фақат улар учун забт этилган. МТЖ доирасида ҳали сариқ чақалик иш қилинмаган. Агар бу клуб либосини моддий томондан ўлчаётган бўлсалар, марҳамат қилиб уни алмаштирсинлар. Бу жамоанинг номига доғ туширадиганлар, уни пул билан ўлчайдиганлар аввал атрофга қарасинлар, қаерга бормасин, уларни футболчи сифатида эмас, "Пахтакор" аъзоси сифатида кутиб оладилар. Ундан кўра икки хисса ишлаб, Қосимов, Жепаров, Аҳмедов каби футболчиларга ўхшаб кетмайсанми, шунда терма жамоага ҳам нафинг тегади дегиларинг келиб кетади. Бунинг учун аввало ўйнаш керак, пул кейин ўзи келади. 



Бу жамоада эса пул билан муаммо йўқ. Суратда ўртада ўтирган киши "Манчестр Сити" эгаси Мансур ибн Зайд ал-Нахайяннинг туғишган укаси. Истаса, "Ал Айн"ни Осиёнинг энг кучли жамоасига айлантира олади. Аммо улар учун БАА чемпионати муҳим, аввал ҳам айтганимиздек, БАА жамоалари истасалар гуруҳда пешқадамликни қийинчиликсиз қўлга киритадилар.



"Бунёдкор"да бўлгани каби, "Пахтакор"даги легионерларнинг рақибларникига солиштирганда фарқ катта. Стохнинг кечаги голи ўйланган ва ўлчалган эди.


Бу  ҳакам бир йиқилиб тушганидан кейин ўзгарди қолди. Биринчи бўлимда жуда кўплаб вазиятларни беэътибор қолдирган ОЧЛнинг энг ёш ҳаками, иккинчи бўлимда "Пахтакор" фойдасига кўплаб қарорларни чиқарди. Стох эса захира ҳакамини ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлатилди.



Ўйиндан кейин бу мураббийга сайтимиз номидан раҳмат айтдик. Аввало таркибни тенг иккига бўлган ҳолда ҳам ОЧЛ, ҳам БАА лигасида биринчи ўринда кетяпти. Ундан кейин, кеча бизни ҳайратга солгани, "Ал Айн" футболчилари ҳисобда олдинга бораётган бўлсаларда, бирон маротаба ўйинни чўзишга ҳаракат қилмадилар. Айнан шунинг учун биз унга раҳмат айтдик ва кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишларини тиладик. Ўз навбатида мураббий, бундай эътироф учун раҳмат айтган ҳолда, бундай ишлар катта клубларга ярашмаслигини қўшимча қилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика