Latest news

10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  1 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  40 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  25 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  12 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  26 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да! News

Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да!

Бундан роппа - роса 9 йил аввал Анзур Исмоилов ижара асосида бир мавсумни Самарқандда, "Динамо" сафида ўтказган эди.

Бугунда Хитойнинг "Чанчун Ятаи" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ҳимоячиси фаолиятини Тошкентнинг "Трактор" клубида бошлаган эди. 

12 йил ичида Анзур "Трактор"дан терма жамоагача бўлган анча узун йўлни босиб ўтди. Келинг, суратлар орқали буни ёдга оламиз.




2006 йил. 2003 йил "Трактор" сафида олий лигада дебют қилган Исмоилов биринчи даврада иккита ўйинда майдонга тушади ва мавсумни "Пахтакор" ўринбосарлари сафида якунлайди. 2004 ва 2005 йилларни ҳам у ўринбосарлар сафида ўтказди. Доимий равишда 18талик рўйхатдан жой олсада, унга шу йиллар давомида уч маротаба асосий таркибга кириш насиб этган. 2006 йил эса Анзурни Агамуродов Самарқандга олиб кетади. Иккинчи давранинг барча ўйинларида майдонга тушган қаҳрамонимиз, мавсум кашфиётига айланади ва ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўяди.




2007 йил. Бир йил ўтиб Исмоилов яна "Пахтакор"га қайтди. У йиллари Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилар эди. Бу пайтда "Пахтакор" ҳимоясининг марказида яна бир ёш футболчи Клецков ва олий лига тарихидаги энг яхши легионерлардан бири бўлган Гочкули Гочкулиев ҳаракат қилардилар. Анзур шу йили иккинчи даврадан бошлаб асосий таркибдан жой олди.




2008 йил. 2008 йил Гочкулиев жамоани тарк этганидан сўнг Исмоилов "Пахтакор"нинг марказий ҳимоясидан ўрин олди ва 2010 йилгача ўз ўрнини ҳеч кимга берма келди. Бу орада у терма жамоанинг ҳам муҳим ўйинчилари қаторига кира олди.

 



2009 йил. Гарчанд, чемпионликни қўлдан бой бермасада, Анзур Исмоилов "Бунёдкор" учун ОЧЛда жуда ҳам керак эди. Суратга бир қаранг, Исмоилов, Аҳмедов ва Гейнрихга эга жамоа ўша йили Ўзбекистон чемпиони бўла олмасди. Жуда ҳам кучли эди чемпионатимиз. "Бунёдкор"нинг шартлари Исмоилов ва "Пахтакор"ни тўлиқ қониқтирди ва 2009 йил Анзур учун шерлар сафидаги сўнггиси бўлди.




2010 йил. Спортдан бошқа истаган соҳангизда умр давомида фаолият олиб боришингиз мумкин. Лекин футболнинг қоидаси бошқа. Қисқа фаолият давомида ҳамма ҳам яхши жамоада ўйнашни истайди. 2010 йилни Ривалдо билан бирга "Бунёдкор"да бошлаган ҳимоячимиз мамлакат чемпиони бўлди. 2011 йил эса унга илк маротаба ҳориждан яхши таклиф тушди.




2011 йил. Терма жамоамизнинг Қатар майдонларида бўлиб ўтган аъло юришидан кейин кўпчилик қатори Анзур Исмоиловга ҳам ҳориждан таклиф тушди. Хитойнинг "Чанчун Ятаи" клуби ҳамюртимиз билан узоқ муддатли шартнома тузди.




2012 - 2014 йиллар. Анзур Хитой супер лигаси тарихидаги энг яхши ва муқим ўйнаган ҳимоячилардан бири бўлди. 2014 йил ятаиликлар у билан тузилган шартномани яна икки йилга узайтирдилар. Мана 5 йилдирки футболчимиз чин ўлкасида тўп тепиб келяпти.




2015 йил. Барчамиз каби унинг ҳам мақсади битта - ЖЧ!




Бу сурат эса ФИНИШ учун. Собиқ МҲСК стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ва Россия олимпия терма жамоалари ўртасида кечган ўйин аввалида Исмоилов ва Муллажонов.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика