Latest news

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Фоссати ЖЧ-2018 саралашида МТЖ бошқарувида Бабаянни алмаштириши мумкинмиди деган саволга ойдинлик киритди News

Фоссати ЖЧ-2018 саралашида МТЖ бошқарувида Бабаянни алмаштириши мумкинмиди деган саволга ойдинлик киритди

Айни пайтда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Хорхе Фосатти Тошкентда бўлиб турибди.

"Пахтакор"га қарши ОЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиш учун келган "Ал Аҳли" бош мураббийи Хорхе Фоссати билан кечаги матбуот анжуманидан сўнг бир масала бўйича суҳбатлашдик.

Гап шундаки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида Қатар рулида ишлаган мутахассис 8-турдан кейин истеъфога чиқарилган.  Яъни, Қатарнинг 8-тур доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйини уругвайлик мутахассис учун охиргиси бўлган. Ўшанда Фоссати Қатар терма жамоасидаги охирги беллашуви бўлишини ўйиндан икки ҳафта аввал билган ва Жанубий Корея устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган.

Қатар терма жамоаси рулига эса ўшандаёқ яқиндагина БААда ўтган Осиё Кубогида чемпионга айланган Феликс Санчес келганди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Сурияга қарши ўйинда мағлубиятга учрагач, саралаш босқичидаги охирги икки тур, яъни Хитой ва Жанубий Корея билан бўладиган ўйиндан аввал Хорхе Фоссатини терма жамоа рулига таклиф этиш варианти пайдо бўлган.

Шу боисдан ҳам мазкур масала юзасидан Фоссатига юзландик ва қуйидаги жавобни олдик:

"Тўғри, Қатар терма жамоасидаги охирги ўйиним Жанубий Кореяга қарши баҳс бўлишини билганман. Ўзбекистон терма жамоаси варианти? Очиғи, жиддий таклиф бўлмаган. Бор гап шу", - дея вазиятни изоҳлади тажрибали мутахассис Хорхе Фоссати.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика