Latest news

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  0 10:24Мусиала операция қилинди  2 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Фирдавс Асадов: "Тезроқ жамоага ёрдам беришни истайман" News

Фирдавс Асадов: "Тезроқ жамоага ёрдам беришни истайман"

Бугун "Машъал" ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан"ини қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан узоқ муддат жароҳатдан сўнг сафга қайтган ва ёшлар лигаси баҳсларига голлар киритишни бошлаган Фирдавс Асадов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизнинг жамоани ҳар қачонгидан кўра оғир ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда бизга уч очко сув ва ҳаводек муҳим. Ундан ташқари ўйин дерби мақомида кечади. Бу ҳам ўйин аҳамиятини белгилаб беради. Ким кўпроқ ҳужум қилса бугун ўша жамоа ғалаба қозонади. Ҳар икки жамоада ҳам имконият бир хил. Турнир жадвалида ҳам бу икки жамоанинг аҳволи ҳавас қиладиган даражада эмас. Бу эса ўйинга катта таъсир қилади. Умид қиламизки бугун уч очкони олиб қоламиз" - дейди Фирдавс Асадов ўйин ҳақида.

- Фирдавс, узоқ муддат танаффусдан сўнг яна ёшлар лигасида кўрина бошладингиз. Бу сизга қанчалик таъсир ўтказмоқда ?

Яна майдонга қайтганимдан хурсандман. Тезроқ катта футболга ҳам қайтишни ва жамоага ёрдам беришни истайман. Узоқ муддатли танаффус албатта жисмоний ҳолатимга таъсир ўтказган эди бироқ мен кўпдан бери машгулотлар билан ўз ҳолатимни тиклаб бормоқдаман. Ёшлар лигасида майдонга тушиб келмоқдаман. Энди асосий таркибга ҳам келди. Ўйлайманки, танаффус менга салбий таъсир ўтказмайди ва аввалгидан ҳам кўра кўпроқ ишлашим кераклигини англаб тураман.

"Машъал" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика