Финляндия ўз тарихида илк марта Европа чемпионатига чиқди + ФОТО
16 nov 2019 01:01
News
Финляндия ўз тарихида илк марта Европа чемпионатига чиқди + ФОТО
Хельсинкидаги “Телиа 5G-Арена» стадионида кечган баҳсда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Франциялик Бенуа Бастьен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган беллашувнинг 21-дақиқаси Яссе Туоминен ҳисобни очган бўлса, икинчи бўлимда Теэму Пукки “дубл”га эришиб, финляндиялик мухлисларга тарихий ғалабани туҳфа этди.
Ушбу ғалабадан кейин финлар муддатидан илгари Европа чемпионатига йўлланмани нақд қилишди. Сканидинавиялик футболчилар ўз тарихларида илк марта қитъа биринчилигида иштирок этадиган бўлишди.
Finland Jasse Tuominen - 21', Teemu Pukki - 64', Teemu Pukki - 75' |
EURO Qualification Grp. J . Round 9 15/11/2019, 22:00 0
:
3
Finished
|
Liechtenstein |
Stadium: Telia 5G-areena, 9739 spectators
Ушбу гуруҳдаги яна бир учрашувда Арманистон терма жамоаси ўз майдонида Грецияга (0:1) имкониятни бой берди.
Armenia |
EURO Qualification Grp. J . Round 9 15/11/2019, 22:00 1
:
0
Finished
|
Greece Dimitrios Limnios - 34' |
Stadium: Republican Stadium - Vazgen Sargsyan, 6450 spectators
Comments