Latest news

23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  47 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Финал олдидан финал(ча) — «Ман.Сити» «Челси»ни юта оладими? News

Финал олдидан финал(ча) — «Ман.Сити» «Челси»ни юта оладими?

8 май куни АПЛнинг 35-тури доирасида «Манчестер Сити» — «Челси» учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин олдидан жамоалар тайёргарлиги, уларнинг финалга қандай етиб келганлиги ва ўйинчилар ҳолати ҳақида сўз олиб борамиз.

Клубларнинг ҳозирги ҳолати: «Манчестер Сити» жамоаси 34-турдан сўнг 80 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа ўтган турда «Кристал Пэлас» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шунингдек, чоршанба оқшомида ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган ПСЖга қарши ярим финал жавоб ўйинида 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финалга йўл олди. 

«Челси» эса 34-турдан кейин 61 очкога эга ва айни вақтда 4-ўринда жойлашган. Ўтган турда ўз майдонида «Фулхэм»га қарши ўйин ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. ЕЧЛнинг ярим финалида «Реал Мадрид»ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди. 

Турнир жадвалидаги ҳолат ҳақида

АПЛнинг турнир жадвалига қараб математикани ишга солиш тўғри келади. «Ман Сити»дан кейинги ўринда Манчестернинг бошқа клуби — «Манчестер Юнайтед» жой олган. Икки жамоа ўртасида 13 очко фарқ бор. Лекин «Манчестер Юнайтед» бир ўйин кам ўтказган. Агарда... 

...агарда «Манчестер Сити» кейинги барча ўйинларни ютқазиб, МЮ эса барчасини ғалаба билан якунласа, «шаҳарликлар» АПЛ чемпионлигидан маҳрум бўлишади. 

«Челси» 4-поғонада жойлашган. Яқин таъқибчиси «Вест Хэм»дан 3 очкога олдинда бўлса, 3-ўриндаги «Лестер»дан 2 очко орқада. Аммо «Лестер» 35 та ўйин ўтказган. Агарда...

...агарда «Челси» ўйинларини ғалаба билан якунласа ва «Лестер» кейинги 3 турнинг бирида қоқилса, лондонликлар 3-ўринга кўтарилиб ҳам олиши мумкин. 

Ўзаро ўйинлар: Жамоалар ўзаро умумий 166 марта куч синашишган бўлса, шулардан 59 тасида «Манчестер Сити», 67 тасида «Челси» ғалаба қозонган. 40 ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари:

Матео Ковачич («Челси»).

Жамоаларнинг айни вақтдаги яхши формадаги футболчилари:

Манчестерликлар таркибида Рахим Стерлинг АПЛ доирасида 28 ўйинда майдонга тушиб, 2267 дақиқани майдонда ўтказган. 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, 6 марта голли узатмани амалга оширган.

«Челси» жамоаси сафида айни вақтгача АПЛда энг кўп — 33 та ўйин ўтказган футболчи Мэйсон Маунт бўлиб турибди. Футболчи жами 2621 дақиқа майдонда тўп суриб, 6 гол ва 5 голли узатма муаллифи бўлган.

Муаллифнинг тахмини

Мазкур учрашувнинг зерикарли(роқ) бўлишини тахмин қиламан (икки жамоа мухлислари, шунингдек, чиройли ўйин кўрмоқчи бўлганлар мени кечиришсин). Натижа 2:1 — «Манчестер Сити» фойдасига ҳал бўлади (менимча). 

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Челси» жамоалари ЕЧЛ финалида ҳам ўзаро куч синашишади. Финал баҳси эса 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Manchester City

Champions League Final Stage . Round final

30/05/2021, 00:00

1
:
0
Finished

Chelsea

Kai Havertz - 42'

Stadium: Estadio do Dragao, 14110 spectators

Referee: Antonio Mateu

45'
90'
35'  Ilkay Gundogan
60'  Kevin De Bruyne (Gabriel Jesus)
64'  Bernardo Silva (Fernandinho)
77'  Raheem Sterling (Sergio Aguero)
88'  Gabriel Jesus
39'  Thiago Silva (Andreas Christensen)
42'  Kai Havertz
42'  Mason Mount
57'  Antonio Ruediger
66'  Timo Werner (Christian Pulisic)
80'  Mason Mount (Mateo Kovacic)

Оғабек Самисов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика