FIFA президенти ЖЧ-2030ни Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди
14 oct 2021 07:14
News
FIFA президенти ЖЧ-2030ни Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди
FIFA президенти Жанни Инфантино 2030 йилги жаҳон чемпионатини Исроил ва унга қўшни бўлган мамлакатлар, жумладан Фаластинда ўтказиш ҳақида гапирди.
"Нима учун жаҳон чемпионатини Исроил ва қўшни мамлакатларда ўтказишни орзу қила олмаймиз?
"Авраам келишуви"ни инобатга олиб, нима учун жаҳон чемпионатини Исроил ва қўшни мамлакатлардан, шу жумладан Фаластинда ўтказа олмаймиз?, - деди Инфантино Исроил бош вазири Нафтали Бенет билан учрашувда.
Маълумот учун, "Авраам келишуви" БАА ва Исроил ўртасида муносабатларни меъёрига келитириш келишуви ҳисобланади.
Аввалроқ, Инфантино ЖЧни ҳар икки йилда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирганди.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments