Latest news

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  0 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

ФИФА «Челси»га жиддий тақиқ қўйди. Лондон клуби энди футболчи сотиб ололмайди News

ФИФА «Челси»га жиддий тақиқ қўйди. Лондон клуби энди футболчи сотиб ололмайди

ФИФА «Челси»ни балоғатга етмаган футболчилар трансферларини амалга оширишда қоидаларни бузган деб топди.

Футболчиларни рўйхатдан ўтказишда регламент бузилган 29та ҳолат топилди. Шу сабаб билан ФИФА «Челси»га яқин 2та трансфер ойнаси вақтида янги футболчи рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Шу тариқа «Челси» 2019 йил ёзи ва 2020 йил қишида янги футболчи сотиб ололмайди. Клуб бундан ташқари 600 минг Швейцария франки миқдорида жарима тўлайди.

ФИФА қарори ҳозирча кучга кирмаган. «Челси» ФИФА апелляцион қўмитасига арз қилиши мумкин, бу ҳам иш бермаса Спорт арбитраж судига мурожаат қилиниши мумкин.

Бу тақиқ ижарага олинган ва сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган футболчилар учун таъсир қиладими (масалан, Гонсало Игуаин) ёки йўқми ҳозирча номаълум. Ушбу тақиқ сотилаётган футболчиларга таъсир қилмайди.

Олдинроқ шундай тақиқ «Атлетико» ва «Барселона» клубларига қўйилган эди.


Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика