Latest news

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  80 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? News

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика