Latest news

11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   1 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  2 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  9 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  12 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? News

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика