Latest news

08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  0 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  0 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  25 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  29 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  256 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment" News

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Футболчи ва мухлисларн ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. "Локомотив"га қарши кечган сўнги тўқнашувни ўрганиб чиқдик ва хатоларни тўғирладик. Тўпга эгалик қилиш ва кўпроқ ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Ўз олдимизга қўйган вазифани яхши удалладик деб ўйлайман.

- Аввалги учрашувларда жамоа фақатгина бир бўлим яхши ўйнаётганидан нолиган эдингиз. Бугунги ўйинда жамоангиз икки бўлим ҳам яхши ҳаракат қилди. Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Иккинчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда-жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив"га қарши баҳсда нақд 14та кераксиз хатолар қилдик. Бугунги учрашувнинг 30-дақиқасида ҳам бундай хатолар қилдик. Рақиб ҳам бугун яхши ўйнади. Шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кун камроқ вақтимиз бор эди.

- "Сўғдиёна" жамоаси кучли ҳужумчиларга эга эканлигини биламиз. Сўнги ўйинларда кўп гол ураётган Люпче Дориевни зарарсизлантириш режасини тузиб чиққан эдингизми?

- Дориев қайси футболчимизнинг зонасида пайдо бўлса, ўша футболчи унга қарши ўйнаши кераклигини айтгандим. Қўшимча режа ва персонал ҳимоя бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ эди. Ким унга яқинроқ бўлса, ўша футболчи уни ёпиши керак. Биз ўзимизнинг ўйинмизни яхшилашимиз керак. Рақиб футболчилари ҳақида ўйлашга вақт йўқ.

- Силванус Нимели бугун қайдномадан жой олмади. Бунга сабаб нима? У жамоадан кетади деган хабарлар қанчалик рост?

- No comment. Кейинроқ расмий маълумот берамиз. Жамоамизнинг матбуот хизмати яқин орада тўлиқ маълумот беради.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика