Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  10 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди" News

Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мантиқан қаралса, 2 та қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Айниқса, иккинчиси ортиқча бўлди. Вазиятни кўрдим, барчаси ўйин ҳароратида юз берди. 

Ўз вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Албатта ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, шунга интилдик, лекин ўхшамади. Бугун кўп жиҳатларда эътиборни йўқотдик. Ёзги танаффус олдидан мағлубият биз учун яхши бўлмади. Хато ва камчиликларни таҳлил қилган ҳолда тайёргарликда давом этамиз.

Ҳа, жамоамиз мухлисларини олқишлаймиз. Улар ҳар бир ўйинга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб боришмоқда. Фан клубимиз вакиллари ўйин давомида жуда яхши ишлашади. Мухлислар учун ёқимсиз натижа бўлди, бунинг учун узр сўраймиз" - дейди термизликлар устози.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика