Файзулло Аҳмедов “Норин”нинг келгуси режалари ҳақида нима дейди?
		
		16 jan 2018 15:22
        News	
	 
				 
				Файзулло Аҳмедов “Норин”нинг келгуси режалари ҳақида нима дейди?
Вали Келдиев бошқарувидаги жамоа жорий мавсум ҳам чемпионатда иштирок этадими? Келгуси режалар қандай? Шу каби саволларга жамоа менежери Файзулло Аҳмедов қуйидагича жавоб бериб ўтди.

-    Жамоани ҳозирча таътилдан қайтмади. Режага кўра 25 январдан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғамиз ва янги мавсумга тайёргарликни бошаймиз. Бизда бош мураббий ҳамон Вали Келдиев. Жамоани ҳеч ким расман тарк этгани йўқ. Ҳамма футболчи билан шартнома мавжуд. Йиғин бошлангач, йигитларни яна бир қатор кўздан кечирамиз ва ким талабимизга жавоб берса жамоада олиб қолинади. Яқинда Фарғонада старт оладиган “Вилоят ҳокими кубоги” турнирида иштирок этамиз. Ушбу мусобақадаги ўйинлар орқали ихтиёримиздаги футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мақсадимиз бу йил ҳам курашчан жамоа шакллантириш.
-    Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилган талаблар билан танишиб чиқдик. Бу бўйича бизда айтарли муаммо йўқ. Жамоанинг қароргоҳида барча қулайликлар мавжуд. Стадионда ҳам ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Исломбек Рустамбеков.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments