Latest news

08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  3 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга News

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга

Ўзбекистон футбол асоциаcияси томонидан ташкил этилган, фахрий футболчилар ўртасидаги “Фахрийлар кубоги” турнири давом эттирилади.

Бу сафар 50 ёшдан ошган фахрий футболчилар соврин учун курашадилар.

Водий минтақасида Андижон ҳамда Наманганлик фахрий футболчилар турнирда иштирок этмасликларини маълум қилишди. Энди финал босиқичига чиқиш учун кураш фақат Қўқонлик ва Фарғоналик фахрийлар ўртасида бўлиб ўтади. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрийлар ўртасидаги минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди. Об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай учршув қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Фарғоналик фахрийлар сафида Салим Зокиров (дарвозабон), Рустам Дўрмонов, Зайлобиддин Бурхонов, Шуҳрат Назиров, Фарҳод Эргашев каби футбол фахрийлари майдонга тушишган бўлса, Қўқонликлар таркибида Зоҳид Нурматов, Азамат Ашурматов, Жамолиддин Тожибоев, Муҳаммад Шокиров, Акмал Ортиқов каби мухлисларга яхши таниш бўлган фахрий футболчилар тўп суришди.

Қизиқарли ўтган баҳс 3-2 ҳисобидаги Қўқонликларнинг ғалабаси билан якун топди. Қўқонликлардан голларни Муҳаммад Шокиров, Азамат Ашурматов пенальтидан ҳамда Рустам Турсуновлар киритишди. Фарғоналик фахрийлар жамоасидан эса Шавкат Зияев икки марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Энди 24 ноябрь куни Фарғона шаҳрида ҳар икки жамоа иштирокида жавоб ўйини бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фахрийлар кубоги” турнирининг финал босиқичига йўл олади.


Акрамжон Мамадалиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика