Фарруҳ Зокиров: “Пахтакор”га қарши ўйин биз учун қийин кечди”
13 nov 2021 18:58
News
Фарруҳ Зокиров: “Пахтакор”га қарши ўйин биз учун қийин кечди”
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 2-турда икки ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди. Хўш, бу йил Олий лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Нефтчи” қандай мақсадларни режалаштирган. Бу ҳақда бош мураббийи Фарруҳ Зокиров фикрларига қулоқ тутдик.
“Фарғонада ўтказилган биринчи турда камида 6 очко олишимни мақсад қилгандик. Афсуски, бунга эриша олмадик. Иккинчи турда эса 6 очко тўплай олдик ва қўйилган вазифани бажаришнинг уддасидан чиқдик.
- Сизнингча, иккинчи турда “Нефтчи” учун қайси жамоага қарши баҳс қийин кечди?
- Менимча, “Пахтакор” билан кечган биринчи ўйин биз учун қийин кечди. Сабаби шу куни бизда ҳам кўп вазиятлар юзага келди. Шогирдларим эса булардан фойдалана олмади. Барибир “Пахтакор”нинг амалдаги чемпион бўлгани ўз таъсирини ўтказди.
- Жамоада шароитлар қандай?
- Ҳозирча яратилган шароитларимиз ёмон эмас. Раҳбарият эътибор қаратмоқда. Бироқ шароитлар совринли ўринлар учун курашадиган жамоалардек бўлишидан умидвормиз.
- Бу йилги мақсадлар ҳақида нималарни айта оласиз?
- Биринчи лигадан кўтарилганимиз туфайли элитада жон сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Натижаларимизда ижобийлик кузатила бошлагани туфайли кучли олтиликда курашсак бўлади. Иштаҳа овқат пайтида келади деганидек, мақсадларимиз ҳам натижаларга қараб ўзгариб боради.
- Бугунги кунда жамоангиз сафида қайси йигитларни тажрибали дея оласиз?
- Элёр Домлаев ва Рашиджон Жаббаров тажрибали дея оламан.
- Олий лигага йўлланма қўлга киритилганидан сўнг таркибни кучайтириш қийин кечмадими?
- Таркибга жалб қилинганларнинг барчаси ўзларини кўрсатиш учун имконият пайдо бўлди. Масалан Авазбек Абдувалиев ҳам ҳаваскор сифатида жамоага жалб қилинди. Эндиликда у футзалчи сифатида ўзини кўрсатмоқда.
- “Нефтчи” 3-тур баҳсларидаги рақиблари борасида нималарни айта оласиз?
- Олдиндан бирор нима дейиш қийин. Аммо, ўзимиз учун керакли миқдорда очко ишлаб олишимиз мумкин. Деярли тенг кучга эга жамоалар билан курашамиз. Биз бу ўйинларда ижобий натижага эришмоқчимиз.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments