Фарруҳ Икромов Римдаги "Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди
19 sep 2021 22:18
News
Фарруҳ Икромов Римдаги "Вилла Стюарт" клиникасида жарроҳлик амалиётини ўтайди
Ўзбекистон терма жамоасининг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида Фарруҳ Икромов жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жиддийроқ экани ва жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес Фарруҳ Икромовнинг хонадонида бўлиб, футболчининг саломатлиги ва аҳволидан хабар олишди.
ЎФА томонидан футболчининг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фарруҳ Икромовни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этди.
23 сентябрь куни Икромов Италия пойтахти Римга, "Вилла Стюарт" клиникасига йўл олади ва у ерда профессор Мариани томонидан операция қилинади.
Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments