Latest news

22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  0 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  6 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  9 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  7 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  3 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  19 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  46 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  10 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди" News

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган турда ютқазиб қўйганимиз жамоамиз йигитларига қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги мақсад фақат ғалаба эди. Йигитлар характер кўрсата олишди, якунда ғалабани тантана қилдик. Жамоага ғолиблик руҳиятини сингдириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

- Қанот вингерларида тезлик ва тажриба етишмагандек кўринди. Ҳужумлар асосан марказдан ташкил этилди. Бу кўрсатмамиди ёки ўйинга танланган услубми?

- Йўқ, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келган вазият. Жараённинг боришига қараб шундай ўйин кўрсатдик. "Дўстлик"нинг ўйинларини кўриб чиққанмиз, уларда тезкор футболчилар бор эди. Қўшимча ўрнида, ўйинолди жараёнларда қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди.

- Ҳозир ҳолати яхшими?

- Ҳа, қўрқадиган жойи йўқ. Кейинги ўйинга тайёр бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик, ўзини яхши кўрсатди.

- "Дўстлик" биринчи бўлимда 2 та яхши вазиятга эга бўлди. Шу ҳолатларда жамоангиз ҳимоя чизиғида палапартишликлар бор экандек кўринди...

- Таркибимиз ёш, асосан 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўйнаяпти. Кейин улар турли академиялардан жалб этилган. Ўзаро бир-бирларини тушунишга вақт керак. Кейин бу ёшдаги футболчиларда ҳаяжон ҳам кучли бўлади.

- Ўша вазиятларда гол бўлмагани омад билан боғлиқми?

- Футболда омаднинг ўрни ҳамиша муҳим. Бироқ, ўша вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри жой танлагани боис рақиб ҳужумчисида саросима кўзга ташланди, аниқ ҳаракат қила олмади.

- Жамоангиз таркиби ёш футболчилардан иборат. "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", Шўртан" каби тажрибали футболчилари бор бўлган жамоаларга қарши қанчалик жиддий кураша оласизлар?

- Таркибимиз ёш экани тўғри. Биз майдондан ташқарида бу жамоаларни ҳурмат қиламиз. Суперлига вазифаси қўйилган клублар. Майдонда ҳар бир рақибга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating:    

Comments

   
20 mar 22:40:45
Jamshid Abdusamadov
Команда зур уйнашди. Далер Тухсанов дегани алохида ажралщи
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика