Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  2 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  10 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  2 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  14 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   16 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди" News

Фарҳод Нишонов: "Охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик. Голлардан кейин охирги 10 дақиқани яхши ўтказа олмадик. Сабабларини ўрганиб чиқамиз. Чунки охирги дақиқаларда рақиб ютиб кетиши ҳам мумкин эди. 80-85 дақиқа яхши футбол кўрсатдик деб ўйлайман.

- Демак ўйиндан-ўйинга ўзгариш бўлаяпти, шундайми?

- Албатта ўзгариш бўлаяпти. Чемпионат доирасида ютаяпмиз, ютқазаяпмиз ҳам. Муҳими, футболчилар майдонда биз томондан берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишаяпти. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолишмаса, биз мавсум ўрталарида кучли жамоаларга ҳам муносиб рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Кубок баҳсларидаги мақсад қандай?

- Кубок ва чемпионат учрашувларига, ҳар бир ўйинда йигитларда ғолиблик руҳиятини шаклантириш боришимиз керак. Болалар футболидан катта футболга босқичма-босқич футболчиларни тайёрлаб боришимиз керак. Ҳозир ўтиш ёшида ёш футболчилар бир хил ўйин намойиш этиб боришлари қийин.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика