Latest news

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  4 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  9 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  44

Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..." News

Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."

ПРО-Лиганинг 27-тури доирасида "Шўртан" – "Олимпик MobiUz" учрашуви бўлиб ўтди.




Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Фарҳод Нишонов тассуротлари билан ўртоқлашди. 


"Шўртан” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда режа бўйича ўз ўйинимизни намойиш эта олдик. Танаффусдан кейин эса яхши ўйнай олмадик. Йигитлар чарчагани кўриниб турибди. Рақиб ғалабага ҳақлироқ эди. Иккинчи тайм бўйича футболчиларимга эътирозим бор. Чарчоқми ёки бошқа бир сабаб иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик" - деди Фарҳод Нишонов.


- Белгиланган пенальти бўйича фикр билдириб ўтсангиз?
- Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо 11 метрлик жарима зарбаси белгилангунига қадар футболчиларим хатога йўл қўйишди. Шу сабабли пенальти тўғри белгиланди, деб ўйлайман.

- Жамоангиз айни дамда эгаллаб турган ўрни ҳақида гапириб ўтсангиз? 
- Мавсум аввалида биз ўз олдимизга бошқа бир мақсадни қўйгандик. Мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Футболчиларимиз ҳали ёш ва ўсишга эришишмоқда. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётганимиз ҳам нормал ҳолат деб қабул қиламан. Биз курашишда давом этмоқдамиз. Лигадаги айрим жамоалар биздан кучлироқ ва тажрибалироқ.


ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика