Latest news

11:20Ўзбекистон Суперкубоги - 2024. Сейткамолов, Кошелев, Пишур, Машарипов. Олдинги 8 та ўйинда кимлар майдонга тушган?  0 10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   1 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  1 09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  2 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  7 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  9 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  10 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  24 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  23

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик" News

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга "Локомотив"нинг босими сабаб бўлди. Барибир "Локомотив" - катта клуб, таркибида номдор, тажрибали футболчилар бор. Ушбу футболчиларнинг босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйин чиқмади. Дуранг биз учун яхши натижа десам ҳам бўлади. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қилишди.

- Бугун иккала жамоа таркибида четлатишлар бўлди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Иккала ҳолатда ҳам ҳакам тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Ўз жамоамни айтадиган бўлсам, футболчим йўқ жойдан қизил карточка олди. Бу кейинчалик асосий мусобақаларда панд бериши мумкин. Бу билан шуҳулланамиз, барчасини тушунтирамиз. Кераксиз вазиятда у жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Балки қизил карточка бўлмаганда, ютиб кетишимиз мумкин эди.

- Жамоа олдига кубокда қандайдир вазифа қўйилганми?

- Жамоамизда кубокда ҳам, умуман барча ўйинларда ғалаба учун ўйнаш вазифаси бор. Биз ғалабалар орқали Суперлигага йўлланма олмоқчимиз ва кубокда ҳам узоқроққа бормоқчимиз.

- "Олимпик Мобиуз" Суперлигадаги "Олимпик"нинг фарм-клубими?

- Йўқ, биз алоҳида жамоамиз. Лекин биз 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўраяпмиз. Албатта, "Олимпик"нинг ҳам бизга алоқаси бор. Улар бу босқичга тайёргарлик бораётган бўлса, биз кейингисига. 2028 йилга келиб, ушбу футболчилар 22, 23 ёшга кирган бўлишади. "Олимпик Мобиуз" ва "Олимпик" лойиҳаси битта. 

- Ўтган тур жамоа "Қизилқум" билан ўйнади, бугун эса "Локомотив". Булар Суперлиганинг номдор жамоаларидан. Улардан 4 очко олинди. Бу ҳақида фикрингиз.

- Биз 9 очкони мўлжаллагандик, бироқ 4 очко ҳам ёмон эмас. Лекин ҳали кейинги босқичга чиққанимиз йўқ. Барча жамоаларда имкониятлар етарлича. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика