Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  3 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди” News

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди”

Олий лиганинг 29-туридан сўнг “Андижон” жамоасининг расман элитада қолиши аниқ бўлди.

“Бургутлар” кеча ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонларнинг голига муаллифлик қилган Фарҳод Бекмуродов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Дарвоқе, мазкур футболчи бу йил 21 ёшга тўлди. Жорий мавсум олий лигада дебютини нишонлади.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Гарчи бугун ғалаба қозона олмаган бўлсакда, асосийси ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бундан жуда хурсандмиз. Очиғи, кўпчилик “Андижон”нинг олий лигада қолишига ишонмаганди. Аммо биз мақсад сари астойдил курашдик.


- Тақдирни қарангки, биринчи даврада айнан самарқандликларга қарши кечган баҳсда олий лигадаги дебютимни ўтказгандим. Элитадаги илк голимни ҳам айнан “Динамо” жамоасига киритдим.

- Захирадан майдонга тушаётганимда мураббийлар ўнг қанот ярим ҳимоясида харакат қилишимни айтди. Бунгача майдон марказида ўйнаб келганим учунми ёки бошқа сабабми бошида ўйинга киришиб кетишим қийинроқ кечди. Аммо кейинчалик марказроққа ўтиб ўйнадим. Голимга келсак, Анвар ака Бердиев ҳаводаги курашда тўпни менга ютиб берди ва бундан унумли фойдаланиб қолдим.

- Энди келгуси мавсумдан умидим катта. Асосий таркибга кириш учун бор кучим билан харакат қиламан ва бу орқали олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика