Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  4 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  6 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  103 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман" News

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман"

16-22 январь кунлари бўлиб ўтган футзал бўйича XXI миллий чемпионат 3-турининг энг яхши футзалчиси деб "Олмалиқ" аъзоси Фарҳод Абдумавлоновни эълон қилган эдик.

Қуйида Абдумавлонов билан уюштирилган кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Авваламбор ўзбек ва жаҳон футболи билан бир қаторда футзални ҳам доимий ёритиб бораётгани учун CA ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сайтингиз талқинига кўра 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан ҳурсандман. Бунга эришиш ўз-ўзидан бўлиб қолмади деб ўйлайман. Бунда мураббий ва жамоадошларимнинг катта ҳиссаси бор, уларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, - дея сўз бошлади Фарҳод Абдумавлонов.

- Учинчи тур қай даражада ўтди?
- Тур жамоамиз учун яхши ўтди. 3-тур бошланишидан олдин жамоада бир нечта ўйинчилар енгил жароҳат олишган эди, лекин клуб шифокори барчани ўйинлар бошлангунга қадар тўлиқ даволанишига эриша олди. Бунинг учун шифокоримизга катта раҳмат айтаман. Бу нарса бизга қўшимча куч берди десак ҳам бўлади ва биз турни кўтаринки руҳда ўтказдик.

- "Дўстлик-AIN" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Дўстлик-AIN" яхши шаклланган жамоа. Ўша учрашувда бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман. Имкониятларимиздан фойдаланмаганимиз етмагандек, ўз дарвозамиздан ҳам иккита тўп ўтказиб юбордик. Футзалда ҳам футболдаги каби "олтин қонун" бор: Сен урмасанг, сенга уришади. Шунга қарамай, мураббийларимиз баҳс якунида ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлишди. Бу эса ўз сўзини айтди ва ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Жамоадошларингиз билан ким кўпроқ гол уриши борасида қандайдир баҳс борми?
- Клубимизда ким кўп гол уриш ўйини йўқ (кулади). Албатта, гол уриш ҳар қандай ўйинчи учун ёқимли бўлади. Голлар асосини жамоа ташкил қилади, шу сабабдан барча голларимда шерикларимнинг ҳиссаси бор деб ўйлайман ва бу голларни жамоаники деб биламан.



Толибжон Қосимов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика