Latest news

13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  13 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  7 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  60 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди News

Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг 47та давлати бўйича ҳакамлар маслаҳатчисига айланди

ОФК назоратчиси, шунингдек ОФК ҳамда ФИФА инструктори ҳисобланган ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра қитъанинг 47та мамлакатида ҳакамлар маслаҳатчси сифатида иш бошлади.

Янги лойиҳага кўра, Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар департаменти ҳамда қўмиталари ишини яхшилаш ишларига кўмаклашади, шунингдек ҳакамлик билан боғлиқ бошқа масалаларда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчиларга ёрдам беради.

Таъкидлаш лозим, Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси таклифига кўра Банкок шаҳрида маҳаллий Футбол ассоцияциси ҳакамлар департаменти вакиллари билан учрашди. Мазкур лойиҳанинг илк босқичи ҳисобланган Таиландда Фарҳод Абдуллаев Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳакамлар қўмитаси тузилишида иштирок этди. Шунингдек, Абдуллаевнинг маслаҳатига кўра, мазкур қўмита мунтазам равишда ҳакамлар ва назоратчилар учун семинарлар ташкил этилиши келишиб олинди. ОФК ҳамда Таиланд Футбол Ассоцияцияси ҳамкорлигига кўра, Абдуллаев Таиландда ўтказиладиган навбатдаги семинарларда интсруктор сифатида иштирок этишига келишиб олинди.

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев айни кунларда Малйзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида илк бор ташкил этилаётган ҳакамлар экспертлари семинарида иштирок этмоқда. Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббусига кўра, илк бор ташкил этилаётган семинарда 17 нафар ҳакамлар назоратчилари иштирок этишди. Ушбу семинарда, қитъада ҳакамлар савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятини яхшилашга қаратилган бир қатор дастурлар ишлаб чиқилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика