Latest news

16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  0 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  18 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди News

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика