Latest news

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

Фарғонада "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси вилоят босқичи ярим финал ўйинлари ўтказилди News

Фарғонада "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси вилоят босқичи ярим финал ўйинлари ўтказилди

Tags :  Чарм тўп
Мамлакатимизда ёш авлодни спортга жалб этиш, уларни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялаш борасида бир қатор ижобий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика футбол мусобақасининг ташкил этилганлиги юқоридаги фикрларимизнинг яққол далилидир.

Жумладан бугун Фарғона шаҳар футбол академияси майдонида анъанавий "Чарм тўп" футбол мусобақасининг вилоят босқичи ярим финал учрашуви ўтказилди. Мазкур футбол учрашувидан олдин Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида маросим ташкил этилди. Учрашувдан олдин Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасининг собиқ ва фахрий футболчилари Мансур Саидов, Ғайрат Ҳасанов, Анвар Бердиев, Бахтиёр Ёқубов ва Отабек Зокировлар иштирокида ёш футболчиларга мастер-класс ўтказиб берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи ярим финал учрашувларига старт берилди. Ярим финалнинг дастлабки учрашувида Марғилон шаҳрининг "Баҳрин" маҳалласи жамоаси ҳамда Қўштепа тумани жамоаси вакиллари ўзаро тўқнаш келдилар. Учрашув муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Майдонда ҳақиқий профессионаллар каби ҳаракат қилган ҳар икки жамоа футболчиларида ватанпарварлик шукуҳи уфуриб турарди. Учрашувда дастлаб ҳисобни Қўштепа тумани жамоаси вакиллари очишди. Ўйинни бошқариб бораётган бош ҳакам Марғилон шаҳрининг "Баҳрин" маҳалласи футболчилари ўз жарима майдонлари ичида рақибга нисбатан қўполлик ишлатишди деб топди ва марғилонликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган холда Қўштепа тумани жамоаси вакиллари пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очишди - 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг Марғилон шаҳри жамоаси вакиллари ҳужумкорликни оширдилар. Бир неча бор яратилган хавфли вазиятлар, жарима зарбалари анча вақтгача наф келтирмади. Ниҳоят кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар ўз самарасини бериб, марғилонликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни марғилонликлар футболчиси бош билан Қўштепа тумани жамоаси дарвозасига гол киритди - 1:1

Учрашув сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасига гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Мусобақа регламентига кўра, учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Шиддатли кечган футбол лотереясида Марғилон шаҳар "Баҳрин" жамоаси вакиллари ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Умуман олганда, Фарғона вилоятида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун соат 17:00 да Фарғона шаҳар футбол академияси майдонида ўтказилади.



Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика