Latest news

21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  4 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  15 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12

Европанинг учта топ-термаси ЖЧ-2022 олдидан муваффақиятсизликка учради. Улар аниқ фаворит деб аталишга арзийдими? News

Европанинг учта топ-термаси ЖЧ-2022 олдидан муваффақиятсизликка учради. Улар аниқ фаворит деб аталишга арзийдими?

Англия, Франция, Германия — сизларга нима бўлди? Ёки Миллатлар лигасидаги натижа муҳим эмасми?

Миллатлар лигаси бир нечта кутилмаган натижалар билан якунланди. Масалан, гуруҳ фаворити Франция бўлган бўлса ҳам, плей-оффга Хорватия чиқди. Уларнинг ёнида сўнгги турда Криштиану Роналдунинг жаҳлини чиқарган Испания бор. Ўйин якунлангандан сўнг кэп сардорлик боғичини ерга улоқтирди. Германия ва Англия биринчи ўрин учун курашиш ўрнига, сўнгги турда аҳамияти бўлмаган ўйинда бир-бирларига голлар уриб ташлашди. Якунда, англияликлар шармандаларча B Лигага тушиб кетишди. Ва ниҳоят, Бельгия Нидерландиядан жуда катта фарқ билан ортда қолди: олти очкога — олтита ўйин учун жуда катта.


Аммо, ҳар бир жабҳада муваффақиятсизликка учраган учта Европа топ-термаси бор. Гарчи, бу мусобақа ўртоқлик мақомида қабул қилинса ҳам. Бу Англия, Германия ва Франция. Энди уларнинг ҳар бири билан батафсилроқ гаплашамиз.


Англия: Саутгейт кўплаб тажрибаларни ўтказиб кўрди. Аммо, улар мухлисларни ғазаблантирмоқда


Олтита ўйин, учта дуранг, учта мағлубият, тўртта урилган гол — бунақаси оқлаш мумкин эмас. Айниқса, 5-турдан сўнг инглизларда атиги битта гол бўлганини ҳисобга олсак. Гарет Саутгейт шафқатсиз инглиз оммавий ахборот воситалари томонидан ҳужумга учради ва улар мутахассисдан тушунтириш талаб қилишди. Аммо, мураббий доимий баҳоналарни гапирди, бу эса аудиторияни янада ғазаблантирди. Кўплаб экспертлар фикрига кўра, мураббий бошқача қарорлар қабул қиладиган бўлиб қолган. Масалан, ЖЧ-2022 олдидаги сўнгги иккита ўйинда Трентни асосий таркибга қўймаган. "Ливерпуль" ҳимоячиси позициясида дунёдаги энг яхшилардан бири, аммо мураббий бундай ҳисобламаётган кўринади. Англияда уни умуман Жаҳон чемпионатига боришига ҳам шубҳа қилишмоқда. Аммо, кейинроқ Саутгейтдан "сигнал" келди — у Италияга қарши ўйинда Трентга жуда ҳам мос тушадиган схема ишлатди. Шундай экан, ташвишланишга ҳали эрта.


Амалдаги Европа чемпионларидан ўтказиб юборилган голдан сўнг, Харри Магуайр мухлисларнинг ғазабини келтирди. У камида 2та голни "олиб келди". Аммо, Саутгейт танқид ўрнига Магуайрнинг муҳим футболчи эканлиги ва барча униинг ўйнашини хоҳлашини айтди. Мухлисларнинг реакциясини тушундингизми?



Умуман, Миллатлар лигаси англияликлар бош мураббийи учун тажриба ўтказадиган жойга айланди — у бир неча схемаларни ўзгартирди, аммо катта эҳтимол билан барибир асосийсини топа олмади. У ҳужум ва мудофаадаги ўйинни ўзгартирди, аммо у билан ҳам муаммолар кўп. Аммо, биз энди якунни фақатгина Қатарда кўрамиз. Маҳаллий федерация мураббийни мусобақа сўнггига қадар ўзгартирмаслиги маълум бўлди. Муваффақиятсиз бўлса, Евро-2024 учун бир неча даъвогарлар бор. Масалан, Брендан Рожерс ва Маурисио Почеттино.


Германия: натижа учун гол уришди, аммо Флик муҳим муаммони ҳал қилди


Ханс-Дитер Флик жамоаси — ушбу мусобақадаги энг ғалати жамоа. Уларнинг натижаларига қаранг: дастлабки учта ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Германияда ҳатто бундай футболда қанча одам ухлаб қолишини санашни таклиф этиб ҳазил ҳам қилишди. Терма жамоасига ёздаёқ тўпурар форвард етишмаётганди. Кузга келиб ҳам вазият ўзгариб кетмади.


Аммо, тўртинчи ўйин Италия билан — 5:2! Кейинги маълум шокка тушириб қўйиши мумкин. Бунга ишониш қийин-у, аммо ўшанда Вернер ҳам дубль қайд этди. Немислар плей-офф ҳақида орзу қилаётган бир пайтда, Венгрия уларга "тарсаки" берди. Ҳатто уларнинг сўнгги турда Италияни ўтказиб юбориб, "тўртлик финали"га чиқа олмагани ҳам ачинарли.



Аммо, натижалар — унчалик муҳим эмас. Флик учун ЖЧ-2022 олдидан бош муаммо — ажойиб марказий ҳужумчи йўқлиги. Аммо, мураббий бу масалани ушбу амплуадан воз кечиш билан ҳал қилган кўринади. Олдинга Хаверцни қўйди. Бу тажриба Англия билан ўйинда ёмон кўринмади.


Франция: Дешам хотиржамликка чақирди ва Мбаппени қўллаб-қувватлашни сўради


Франция B Лигага тушиб кетишга жуда яқин эди. Пастки лигага Англия билан бирга тушган бўларди. Аммо, Дидье Дешам жамоасини Хорватия қутқариб қолди. Данияликлар французларга иккита гол урган пайти, барчаси гуруҳнинг бўлажак ғолибларига боғлиқ эди. Аммо, улар Австрияни мағлуб этган ҳолда, даражаларини сақлаб қолишди. Шундай экан, Франция олти турдан сўнг беш очко билан учинчи ўринда қолди. Фақатгина Австрияни ютишнинг устидан чиқилди. Ўшанда ҳам битта ўйинда.


Анънавий бош антиқаҳрамон — Килиан Мбаппе. Франциялик футболчи жамоада ёмон муҳитни келтириб чиқариш ва ҳаддан ташқари ўзини ўйлашда айбланмоқда. У Данияга қарши ўйинда ёмон ўйнади. Аммо, Дешам агрессив журналистларни хотиржамликка чақирди ва барчасини тушунтирди: унинг фикрига кўра, Миллатлар лигаси натижа муҳим бўлмаган мусобақа. Мбаппе эса жуда ҳам чарчади — доимо икки кундан сўнг яна ўйнаш оғир. Шу сабаб мураббий ўйинчи учун ҳатто ПСЖдан ҳам пауза сўради.



Буларнинг барчаси рўй бераётган бир пайтда, француз ОАВ жамоанинг ичидаги можароларни изламоқда: гўйоки Мбаппе Евро-2020даги муваффақиятсизлик учун жамоанинг ярми билан жанжаллашмоқда.


Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар 

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада 

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика