Latest news

19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  0 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2

Европанинг кучли лигаларида барқарор фаолият юритаётган мураббийлар News

Европанинг кучли лигаларида барқарор фаолият юритаётган мураббийлар

Soccer.ru сайти Европанинг етакчи чемпионатларида фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳақида маълумотлар тақдим қилди.

Диего Симеоне – 10 йил-у 3 ойдан бери "Атлетико"да

"Матрасчилар” жорий мавсумда 23 декабрь куни клубдаги 10 йиллик юбилейини нишонлаган аргентиналик мураббий бошқарувидаги энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Бу вақт давомида Симеоне жамоани 560 мартадан кўп майдонга олиб тушган, 8 та соврин ютган ҳамда 2 маротаба Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган.

Тўғри, жамоа ўтган мавсумда Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди, бироқ бу мавсумдаги кўрсаткичлар анча ёмонроқ. "Леванте" (0:1)дан учралган мағлубиятдан сўнг матбуот Симеоненинг истеъфоси ҳақида ёзишни бошлади. Аммо раҳбарият ҳозирча бу миш-мишларни тасдиқлаганича йўқ. 

Симеоне тартибли ҳимоя қандай бўлишини кўрсата олди, лекин охирги вақтларда беқарорлик сезила бошланди. Шундай бўлса-да, у жорий мавсумда жамоа билан Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб боришни мақсад қилган. Кўрамиз, Диего "матрасчилар" билан буни уддалай олармикан?

Кристиан Штрайх – 10 йил-у 3 ойдан буён "Фрайбург"да

Диққат қилинг, Штрайх "Фрайбург"ни 2011 йилнинг декабрь ойидан бери бошқармоқда. Бу вақт давомида жамоа Бундеслигада 5-ўринни эгаллаб, еврокубокларда ҳам иштирок этди. 17-ўринни эгаллаб, қуйи лига ҳавосидан ҳам баҳраманд бўлиб, ортга қайтди. 

Қисқаси, Штрайх қўл остида жамоа ҳар бир қийин бўлган бўғинларни бошдан кечирди. Раҳбарият эса мураббийга тўлиқ ишонади ҳамда у билан самарали фаолият юритишда давом этмоқда. Жорий мавсумда ҳам клуб яна еврокубокларга йўлланма олиш учун курашмоқда. 

Шон Дайч – 9 йил-у 5 ойдан бери "Бёрнли"да

АПЛдаги мураббийларнинг ўртача ишлаш муддати испанларникидан яхшироқ. Дейлик, Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола 5 йилдирки жамоалари билан муваффақиятли ишлашмоқда. Улар бу борада бошқаларга намуна бўла олади. Бироқ иккиси ҳам "Янги Алекс Фергюсон" бўлиши ҳақиқатдан узоқроқ. АПЛда 20 йиллаб устозлик қилиш энди ақлга сиғмайди. 

Шон Дайч эса салкам 10 йиллик довонни забт этишга яқин келган, аммо унинг жамоаси АПЛни ҳам тарк этиши мумкин. 

Айни вақтда Дайч шогирдлари хавфли зоналардан бирини эгаллаган. Клуб Чемпионшипга тушиб кетса ҳам, раҳбарият унга ишонч билдиришда давом этиши эҳтимоли катта. Ахир, 10 йилдан буён у жамоага содиқлигини кўрсатиб, ҳар қандай қийин ҳолатда кетмасдан, шу ерда фаолият юритмоқда. 

Жан Пьеро Гасперини – 5 йил-у 9 ойдан буён "Аталанта"да

Икки ойдан кейин унинг "Аталанта"ни бошқараётганига 6 йил бўлади. Гасперинининг қисмати бироз бошқача. Узоқ фаолият юритган, лекин бирор совринга эришолмаган мураббий, дея сўзсиз уни кўрсатиш мумкин. 

Аслини олганда Жан Пьеро сабр-қаноатли мутахассис. Бир сўз билан айтганда, шошилмасликни хуш кўрувчи мураббий. "Аталанта"ни қабул қилиб олиб, уни курашувчан жамоага айлантирди. Бугунги кунда бергамоликлар анча кучли жамоага айланишган. Мураббийнинг шартномаси 2024 йилга қадар мўжалланган. Балки томонлар келгусида келишувни яна узайтиришлари мумкин.

Паскаль Гастьен – 4 йил-у 7 ойдан бери "Клермон"да

Ўтган йили Францияда етакчи ўзгарди: Стефан Мулен 10 йиллик меҳнатидан сўнг "Анже" мураббийлик курсисини тарк этди ва "Кан"ни Лига 2 дан элитага олиб чиқиш учун йўл олди. Унинг Лига 1 даги тахтини Гастен эгаллади. 

Бу мураббий элитада ўзининг дебютини ўтказмоқда. У аввалги мавсумларда "Клермон"га Лига 2 да устозлик қилиб келган.

Самандарбек таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика