Latest news

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  4 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Европада кучлар тенглашмоқда, яна 3та дебютантни кўрамизми? News

Европада кучлар тенглашмоқда, яна 3та дебютантни кўрамизми?

Кеча Исландия терма жамоаси "А" гуруҳида Қозоғистон билан дуранг ўйнаган ҳолда муддатидан аввал Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳда Голландия, Туркия ва Чехия терма жамоаларига қарши кечган ўйинларда очко йўқотмаган исландлар, қўхна қитъа чемпионатида иштирок этадиган 32 жамоа бўлди.

Шу кунгача Еврода 31та терма жамоа қатнашган. Энг кўпи Германия, 11 маротаба. Ундан кейин Испания ва Голландия терма жамоалари. Уларнинг ҳисобларида 9тадан чемпионат бор. Катта эҳтимол билан бу йил Испания Голландиядан битта мусобақага ўзиб кетади. 

2012 йил Украина ўз мамлакатида бўлиб ўтган турнирда дебют қилган эди. Саралаш ўйинларида мухлислар ҳеч қандай сенсация кўрмаган эдилар. Энг кўп дебютантни 1996 йил Англияда бўлиб ўтган мусобақада кўрганмиз. Ўшанда Чехия, Туркия, Россия, Хорватия, Швейцария ва Болгария терма жамоалари чемпионатда дебют қилган эдилар. 1992 йил МДҲ терма жамоаси қатнашган. Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ҳисобида эса 5та турнир мавжуд. СИ ва МДҲ қайд этган натижаларга ҳам Россия эгалик ҳуқуқини қўлга киритганлигини инобатга олсак, уларнинг йиғиндиси ҳам тўққизтага тенг бўлади.

Исландиядан ташқари Уэльс, Шимолий Ирландия ва Словакия терма жамоалари ҳам Францияда бўлиб ўтадиган мусобақада дебютант сифатида иштирок этишга яқин турибдилар.

Кеча Уэльс ўз майдонида Исроил терма жамоаси билан дуранг натижани қайд этди. Агар улар ғалаба қозонганларида муддатидан аввал Евро эшикларини очар эдилар. Саралаш ўйинлари тугашига икки тур қолганида Крис Колман шогирдлари Исроилдан 5 очкога илгарилаб кетишган. Босния ва Герцеговина (4) ва Андорра (6) билан бўлиб ўтадиган ўйинлардан биронтасида ғалаба қозонсалар бўлгани.




Словакиянинг тақдири эртага ҳал бўлади. Агар терма жамоа Украинадаги натижасини (0:1) ўз майдонида ҳам такрорлай олса "С" гуруҳида Испания билан бирга Францияга борадилар. 

Ҳудди шундай ҳолатни Шимолий Ирландияда кўриб турибмиз. Бугун ирландлар ўз майдонларида Венгрия терма жамоасига қарши майдонга чиқадилар. Будапештда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эдилар. Бугун Майк О'Нил шогирдлари ғалаба қозонадиган бўлсалар қолган иккита ўйинни расмиятчилик учун ўйнаб қўядилар. 




"Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олди". Бу атама на бизнинг олий лигамизга, на қитъамизга тегишли эмас. Футболни Европа ва Жанубий Америкада ҳақиқатдан ҳам ўйнашни ўрганиб олишди ва у ерда кучлар тенг бўлиб боряпти. Бизда эса бу бахона.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика