Latest news

19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  0 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  1 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

Европа миллатлар лигаси. Бугун қуръа News

Европа миллатлар лигаси. Бугун қуръа

Бугун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Миллатлар лигаси турнири учун қуръа ташланади.

Ушбу тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Қуръа маросимини Матч! Футбол 1 канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

2018 йилнинг сентябрь ойида бошланадиган миллатлар лигасида қатнашадиган жамоалар УЕФА рейтинги асосида дивизионларга ажратилган эди.

A ва B лигаларда 3та жамоадан иборат 4та гуруҳ ташкил этилади. C лигасида битта 3та жамоадан ташкил топган ва учта 4та жамоалик гуруҳ бўлади. D лигада 4та жамоадан ташкил топган тўртта гуруҳ мавжуд бўлади. Ўйинлар 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида уйда ва меҳмонда бўлиб ўтади (ҳар бир терма жамоа гуруҳ сиғимига кўра 4-6та ўйин ўтказади).

А лигасидаги тўрт гуруҳ ғолиблари 2019 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган финал босқичига чиқишади. Мезбонларни УЕФА 2018 йилнинг декабрь ойида иштирокчилар орасидан танлаб олади. B, C ва D гуруҳи ғолиблари даражасини кўтариш учун учрашувлар ўтказишади. A, B ва C лига гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар даражаси бир поғона пасаяди.

Европа терма жамоалари миллатлар лигаси ғолиблиги ёки даража ўсиши ёки ўз дивизионида қолиш учун курашишади.

Турнир ҳақида тўлиқ маълумот: ЕВРОПА МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика