Latest news

17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  10 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  7

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар News

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси сўнгги саралаш босқичида ўйинлар бўлиб ўтади. Биз эса ушбу ўйинларга боғлиқ бўлган фактлар билан таништириб чиқамиз.

"Базель" - "Маккаби" Тель-Авив

"Базель" "Маккаби" билан 4 маротаба тўқнаш келган. Ушбу жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар 2013/14 йилги мавсумга тўғри келади. Икки ўйин ЕЧЛ саралаши доирасида бўлиб ўтган бўлса, қолган иккитаси Европа Лигаси 1/16 финал доирасида бўлиб ўтган. Швейцарияликлар Мурат Якин қўл остида ўз майдонидаги иккала ўйинда ҳам ғолиб бўлган. Исроилда бўлиб ўтган ўйинларда эса дуранг қайд этилган.

Ушбу мамлакатлар жамоалари ўртасидаги 10 та ўйиндан 5 тасида Швейцария вакиллари ғалаба қозонганлар. Биргина ўйинда эса исроилликларнинг қўли баланд келган.


"Валенсия" - "Монако"

"Валенсия" ўз майдонида францияликларга қарши бўлиб ўтган 8 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Фақатгина бир маротаба 2012/13 йили ЕЧЛ 1/8 финалида  ПСЖга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган.


"Селтик" - "Мальме"

Бугун "Селтик"ка қарши жамоанинг собиқ футболчиси Йо-Инге Бергет майдонга тушиши кутилмоқда.

"Мальме" бош мураббийи Оге Харейде 2012/13 йилда "Хельсинборг" сафида майдонда ҳаракат қилган ва ЕЧЛ саралашида "Селтик"ка имкониятни бой бериб қўйган. Шунингдек, швецияликлар футболчиси Маркус Розенберг дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади.


"Рапид" - "Шахтер" Донецк

"Рапид" 1985/86 йилги мавсумда "Динамо"дан 1:4 ҳисобида ютқазганидан сўнг ҳеч қачон ўз майдонида украин жамоаларига мағлуб бўлмаган.

"Шахтёр" Австриядаги икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраган. Биринчиси, 2002/03 йил УЕФА кубогида "Аустрия"га 1:5. Иккинчи маротаба эса 2006/07 йили ЕЧЛ саралашида "Зальцбург"га 0:1 ҳисобида ютқазган.


"Скендербеу" - "Динамо" Загреб

"Скендербеу" илк маротаба ЕЧЛнинг плей-офф саралашига чиқди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам еврокубокларнинг гуруҳ босқичида ўйнаган илк албан жамоаси сифатида тарихга киради.

Ушбу ўйин "Динамо"нинг 18 ёшли албаниялик ярим ҳимоячиси Эндри Чекичи учун алоҳида аҳамиятга эга: "Менинг отам чақалоқлик пайтимда "Скендербеу"да ўйнаган. Унинг ушбу баҳсда кимга мухлислик қилишига шубҳам йўқ. Албатта, "Динамо" ва ўз фарзанди учун", - дейди футболчи.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика